1445 йил 24 Шаввол | 2024 йил 02 май, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:11
Sunrise
05:38
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:30
Isha
20:57


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ғойибона дуо

6-04-2024, 11:33 97 Ўқиш режими + -
Мўмин-мусулмонлар бир-бирларини ғойибона дуо қиладилар. Ғойибона дуо қиладиган мўмин кишининг боши устида фаришта: “Амийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин” деб дуо қилар экан. Бу ҳақда Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Амийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди" (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизнинг дуоларимизни мақбул айласин!

Руҳиддин Акбаров,                                                                                                                                                                            ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими