1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сабр-иймоннинг бир бўлаги

8-04-2024, 16:15 159 Ўқиш режими + -
             Халқимизда“Сабрнинг роҳат” деган мақол бор.Дарҳақиқат, сабр қилган киши муродга етади.   Сабр сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобида: “Сабр-арабча сўз бўлиб,  у чидам, бардош” –деб изоҳланади.
 Сабр асосан икки нарсага нисбатан бўлади. Бу икки нарсанинг бири мусибат бўлса, иккинчиси эса маъсиятдир. Мусибат бу айрилиқдир. Инсонинг бирор киши ёки нарсасини йўқотиши мусибатдир. Пайғамбар (с.а.в.): “Бир кишининг суюкли кишиси вафот этса, у бу мусибатга сабр қилса, унга бериладиган ажр жаннатдир” дедилар. (Бухорий ривояти)
Инсон бирор нарса ёки кишисини йўқотганида: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” деб унга сабр қилади. Инсон бошига бало келганида сабр қилса, у гуноҳлардан пок бўлади. Бу ҳақда ҳадиси қудсийда: “Эй инсонлар, мен инсонлар орасида бирор кишини имтиҳон қилсам, у бу имтиҳон мендан эканлигини билиб, унга сабр қилса, ўша жойидан турмасиданоқ онасидан туғилган кунидагидек хато ва гуноҳлардан фориғ бўлади” дейилади.
Маъсият эса бу гуноҳ бўладиган ишлардир. Инсон ўз нафсини гуноҳ ишлардан тийишда сабр-қаноатли бўлиши лозим. Шундай қилса, у бу сабри учун катта ажру савоблар олади. Аллоҳ таоло:“Кимки. Парвардигорининг ( ҳузурида) туриши 9ва ҳисобот беришидан)дан қўрқса ва нафсини ҳаволанишдан қайтарса бас. Фақат жаннатгина (унга) макон бўлур” дейди. (Назиот сураси. 40-41-оятлар). Луқмони Ҳаким ҳам ўз фарзандларига: “Эй ўғлим. Олтин олов билан. инсон эса бало билан синаб кўрилади. Сен ҳамиша борига қаноат қилиб. Бошингга тушган мусибат ва маъсиятларга сабр қил” деб насиҳат қилар эканлар. Шу сабабли мусибат ва маъсиятга саб-тоқат қилишимиз лозим. 
Сабр қилиш ва қилмаслик жиҳатидан  инсонларни уч тоифага бўладилар. Биринчи тоифа кишилари ҳар қандай ҳолатда сабр-тоқат қиладиган кишилардир. Улар нафсларини жиловлаб, нафс талвасасига сабр қиладилар. Сабр улар учун оддий бир ҳол ҳисобланади.  Сабрли инсонлар жазавага тушмайди, ҳавои-нафс у билан тортишмайди.Бу даражага чиройли сабр қилувчи кишилар етадилар. Иккинчи тоифадаги кишилар сабр-тоқат қила олмайдиган кишилардир. Бесабр кишилар маъсиятга ҳам, мусибатга ҳам сабр қила олмайдилар. Бундай кишиларга ҳавойи нафс ҳукмрон бўлади. Учинчи тоифа кишилар баъзида сабр қиладиган ва баъзида сабр қилмайдиган кишилардир.
Сабр-тоқат келгуси муваффақиятлар ва хурсандчиликлар калитидир.  Бу ҳақда пайғамбаримиз ( с.а.в.): “Сабр хурсандчилик калитидир” деб марҳамат қилдилар.  Юсуф( а.с.)   бошларидан ўтган барча синовларга сабр қилдилар.  Юсуф а.с. ўз туғилишган  акалари томонидан  хўрланиб чуқур қудуққа ташланиб, сотиб юборилдилар. Зулайҳонинг макрига учрадилар. Юсуф (а.с.) қулликка, барча туҳматларга сабр қилиб,  сабр-тоқат орқали подшолик тахтига чиқдилар. Шу сабабли сабр-тоқат қулни подшо қилса, бесабрлик туфайли инсон бор-йўғидан айрилади. 
Сабр бу иймоннинг бир бўлагидир. Ҳадисда эса: “иймоннинг ярми сабр” дейилади.   Сабр заҳардан аччиқ аммо меваси ширин бўлиб,  у аччиқ дори бўлса-да, аммо шифобахш неъматдир. Бу дорини ичган одам шифо топади. Бир донишманддан сўрашди аввали аччиқ охири ширин нима?  Донишманд: “ аввали аччиқ. Охири ширин бу сабр” деб жавоб берди.Яна донишманддан сўрашдии: “ аввали ширин, охири аччиқ нарса нима? Донишманд “ аввали ширин. Охири аччиқ бу бесабрликдир” деб жавоб берган экан.
Сабр-тоқат инсон учун даражадир.  Аллоҳ таоло бу даражани ўзи яратган махлуқлар орасидан инсонгагина берган. Инсон сабр-тоқат қилиш билан комилликка эришади. Кўп шикоят қилиш ҳам сабрсизликка киради. Каъбул-Ахбор: “Кимки мусибат етса ва уни инсонларга шикоят қилса, демак, Аллоҳ таолодан шикоят қилибди” дедилар. 
Хулоса қилиб айтганда, сабр-тоқат кишилар орасида мақсад сари чидам билан интилиш, машаққатли дамларда бардошли бўлиш каби фазилатларни мустаҳкамлайди.

Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими