1445 йил 24 Шаввол | 2024 йил 02 май, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:11
Sunrise
05:38
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:30
Isha
20:57


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?

9-04-2024, 09:44 112 Ўқиш режими + -
          Мана Рамазон ойи ҳам охирлаб қолди. Айрим кишиларда ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак, деган шаръиатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган. Шу сабабли ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими, деган савол туғилади. Бу саволга Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Фатво маркази томонидан қуйидагича жавоб берилади: 
                  “Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш  мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
                   Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўйланиш, энг яҳши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади”.
Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайитини шариатимизга мос бўлмаган ишлардан тийилиб, шариатимизга мос ҳолда  кутиб олиш барчамизга муяссар бўлсин!
       Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин!

 Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими