1445 йил 24 Шаввол | 2024 йил 02 май, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:11
Sunrise
05:38
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:30
Isha
20:57


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН ХАЙИТИНИНГ ФАЗИЛАТИ

9-04-2024, 09:47 71 Ўқиш режими + -
               Мана Рамазон ойининг охирги кунига ҳам етиб келдик. Эртага иншааллоҳ, Рамазон ҳайитини нишоллаймиз. Рамазон ҳайитининг фазилати кўп. Аллох таоло айтади: «Дарҳақиқт, (куфру исёндан) пок булган  ва Парвардигорининг номини ёд этиб намоз ўқиган (хар бир) киши нажот топгандир. Йўқ, сизлар (эй кофирлар) ҳаёти дунёни устун қуюрсизлар ҳолбуки,  охират яхшироқ ва боқийроқдир. Дарвоқе, (бу су­рада мазкур бўлган панд-насихатлар) аввалги (пайғамбарларга нозил бўлган) саҳифаларда - Иброҳим ва Мусо саҳифаларида ҳам бордир» (Аъло cуpacu, 14-19-оятлар).
Анас ибн Моликдан (розияллоху анху) ривоят қилинади: «Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) минбарга чиқиб: «Амин», дедилар. Сўнг яна битта кутарилиб: «Амин», дедилар. Сўнг яна бир бор кўтарилнб: «Амин», дедилар. Муоз ибн Жабал: «Ё Расулуллох (соллаллоху алайҳи ва саллам), минбарга чиқаётиб, 3 марта «Амин», дедингиз. Бунинг хикмати ннма?» деб сўрадилар. Расулуллох (соллаллоҳ алайхи ва саллам) айтдилар: «Менинг олдимга Жаброил (алайхиссалом) келди-да: «Эй Мухаммад, ким Рамазон ойига етсаю, унда охиригача руза тутмаса ва бу ойдан мағфират  қилиниб чиқмаса, Аллох уни ўз мағфиратидан йироқ қилсин», деди. Мен: «Амин» дедим. «Кимнннг ота-онаси ёки улардан бири хаёт булиб, уларга яхшилнк қилмасдан вафот этса, Аллох уни ўз мағфиратидан йироқ килсин» деди» мен: «Амин» дедим. “Кимнинг  олдида исмингиз зикр қилинсаю, у сизга саловат айтмаса, Аллоҳ уни ўз мағфиратидан йироқ қилсин деди мен “Амин” дедим. Расуллоллоҳ саллолоҳу алайхи вассалам “Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан озод бўлишдир” дедилар. 
Фитр (ҳайит) кечаси мукофот кечаси деб номланади. Набий саллолоҳу алайхи вассалам айтганларидек, фитр куни инсонлар номозгоҳга чиқиб Раббиларига сажда қилсалар, Аллоҳ таоло айтади: Эй бандаларим ! Мен учун руза тутинглар, мен учун ифтор қилдинглар, мен учун номоз ўқидинглар энди ўтган ва  кейинги гуноғларингиз мағфират қилинган ҳолда туринглар. Набий саллолоҳу алайхи вассалам айтадилар: “Фитр кунида садақа беришда, яхши ишлар қилишга ва намоз закотдан бўлган яхшиликларингизни кўпайтиришга жидду жаҳд қилинглар, тасбеҳу таҳлилини кўпайтиринглар, чунки бу кун Аллоҳ сизларни  гуноғларингизни кечирадиган, дуоларингизни ижобат қиладиган ва сизларга мағфират қиладиган кундир”.
Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ҳайитин муборак қилсин!
 
Б. Холмуродов
    Қарши тумани бош имом хатиби