1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТИЛ ва ҚАЛБ

15-04-2024, 14:28 321 Ўқиш режими + -
 
Синса кўнгил шишаси, тадбир билан бўлмас бутун,
Устухон эрмаски, они рост қилса мўмиё...
           
Кимки кўнгилни қаттиқ сўз билан жароҳатлар экан, унга аччиқ тил заҳарли найзадек санчилади, - деганлар ҳазрат Навоий. Кўнгилда тил найзасининг жароҳати битмас, у жароҳатга ҳеч нарса малҳамлик қилмас. Агар бир кўнгилда тил найзасининг жароҳати бордир, фақат яхши сўз ва ширин тил унга малҳам ва роҳатдир. Мулойим сўз – ваҳшийларни улфатга айлантиради. Сеҳргар – оҳанг билан афсун ўқиб, илонни инидан чиқаради... сўзда ҳар қандай яхшиликнинг имкони бор. Шунинг учун айтилардики, “нафснинг жони бор”. 
Сўз – туя бурнига ўхшаш, унга жилов солса бўлади. Ёхуд у туянинг бўйни кабидир, етовга юраверади. Демак, масала – уни қай томон етаклашда! Кишининг сўзи жонга роҳат бергувчи бўлмаса, сўзламаслик керак.
Луқмони Ҳаким бировнинг қўлида қул бўлиб юрар эди. Хўжайинининг уйига меҳмонлар келди. Хўжайини Луқмони ҳакимга:
“Бориб, қўйнинг иккита энг ширин аъзосини пишириб кел” – деди. 
Луқмони Ҳаким қўйни сўйиб, унинг тили ва юрагини пишириб келди.
Хўжайини яна:
“Бориб, қўйнинг энг ёмон иккита аъзосини пишириб кел”, - деди. 
Луқмони Ҳаким яна қўйнинг тили ва юрагини келтирди.хўжайини бунинг сабабини сўради. Шунда: “Агар ушбу икки аъзо яхши бўлса, инсон ҳам яхши бўлади. Борди-ю ушбу аъзолар ёмон бўлса, инсон ҳам ёмонга айланади”, - деб жавоб берди. 
Инсоннинг тили ширин, яхши сўзларни сўзласа, қалби ҳам гўзал бўлиб, ҳасад, бировларга кибр қилишдан четда бўлса, у инсон ҳурматга муносиб. Агар тили ва қалби ёмон бўлса, ундан ёмони йўқ. Тил ва қалбнинг яхши бўлиши ростгўйликка, унинг ёмонлиги эса ёлғон билан боғлиқ. Бизларни ҳам Аллоҳ таоло бу дунёда ростгўй қилиб, Охиратда ҳам ростгўйлар билан бирга тирилтирсин. 
 
Нилуфар БЕРДИВА
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси
“Ўқув-услубий” бўлим бошлиғи