1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Яхшиликларда бардавом бўлайлик!

15-04-2024, 15:26 80 Ўқиш режими + -
Маълумки, дин жамиятдаги кишиларни ахлоқан пок бўлишга, ўзаро кечиримлик бўлишга, ҳамжиҳат бўлиш яшашга тарғиб қилади. Шу жиҳатдан мамлакатимизнинг кўпчилик қисми эътиқод қилувчи Ислом дини муҳим аҳамиятга эга. 
Рамазон рўзаси нафсларимизга тарбия бериш, сабр тоқатли бўлиш, вақтимизни режалаштириш, мақсад сари чидам ва собит қадамлик билан қадам ташлаш каби фазилатларни шакллантириш учун хизмат қилади. Бир ой давомида  ўзида   яхши хулқларни шакллантирган инсон қолган ойлар давомида ҳар хил имтиҳон, синов, тўсиқлардан  осонлик билан ўтиш бахтига сазавор бўлади. 
               Рамазон ойида  олинган сабоқларни давом эттирган ҳолда сабр тоқатли бўлайлик, хайрли ишларда бардавом бўлайлик.  
Инсонлар ўртасида Рамазон ойида шаклланган яхшиликлар қолган ойларда давом этса, халқимиз орасида меҳр-оқибатлилик, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишликлари, яхшиликда ҳамкорлик қилишлари каби инсоний фазилатлар бардавом этади. Бу эса юртимиз хотиржамлик, тинчлик бахш этадиган омиллардан ҳисобланади. Рамазон ойида қилинган хайрли ишларимиз бошқа ойларда ҳам бардавом бўлсин. Чунки. Аллоҳ таоло инсонларни аслида яхши ишларни амалга ошириш учун яратгандир.

 
М. Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими