1445 йил 24 Шаввол | 2024 йил 02 май, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:11
Sunrise
05:38
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:30
Isha
20:57


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Албатта, дин енгилликдир

16-04-2024, 14:31 83 Ўқиш режими + -
Ислом дини мусулмонларни динда чуқур кетишдан қайтаради. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади” (Имом Бухорий ривояти) . 
Айрим кишилар баъзан бир ишга берилсалар унда чуқур кетадилар. Бу кишиларнинг динда чуқур кетишлари яхшилик ҳисобланмайди. Динда чуқур кетиш ўзини машаққатга солишдир. Ислом дини одамларни машаққатга соладиган дин эмас, балки инсонларга ҳузур бағишглайдиган диндир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз давриларида саҳобаларни динда чуқур кетишдан қайтарганлар. Бунга қуйидаги ҳадисни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 
أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ». 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоти). Хулоса шуки, Аллоҳ таоло барчамизни динда чуқур кетишдан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин! 
 
Руҳиддин Акбаров.     
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими