1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Энг қиммат эшик

17-04-2024, 11:25 73 Ўқиш режими + -
Ҳаммамизга маълумки, сиз билан бизни ва бутун оламларни яратган Аллоҳ таолонинг ер юзида уйи бор. У уй халқимизда “Байтуллоҳ” дейилади, “Байтуллоҳ” дегани “Аллоҳнинг уйи” деган маънони беради.
Байтуллоҳ Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган.
Мамлакатимиздан кўплаб кишилар ҳар йили Аллоҳнинг уйини зиёрат қилгани кўплаб борадилар. Улар махсус кийимда Байтуллоҳни етти марта айланиб тавоф қилишади.  Ислом дини тарихига кўра, Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссалом билан Аллоҳнинг уйини барпо қилишган. Қадимда Аллоҳ уйининг шарқий ва ғарбий томонида иккита эшик бўлган. Йиллар ўтиб Аллоҳнинг уйи қайта қурилганда эшикларнинг бири ёпиб ташланган.   
Ҳозирги пайтда унинг шарқий томонидаги эшиги сақланиб қолган.  Ҳозирги пайтдаги Аллоҳ уйининг эшиги 1979 йилда тоза олтиндан ясаб қўйилди. Аллоҳ уйи эшигига 280 килограм, сифати 99,99 бўлган тилло ишлатилган. Ҳозирги ҳисобларга кўра, унинг қиймати 3 миллион 576629 доллардир
Аллоҳ таоло уйининг эшиги дунёда энг кўп тилло сарфланган ва энг қиммат эшик ҳисобланади

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                         Манбалар асосида Р, Акбаров тайёрлади