Бу ҳақдаги махсус сертификатни ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Нозирий Шаҳрисабз ҳокими Шерзод Бўриевга топширди.
Тадбир ИҲТга аъзо мамлакатлар ёш дизайнерлари иштирокида «Modest fashion show» ва саҳналаштирилган маданий концерт дастури билан якунланди. Муротжон Азимов: Кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳар - Шаҳрисабзга хуш келибсиз!
Тарихда Кеш деб аталган ушбу боқий замин - исломнинг буюк уламолари йиғиладиган жой бўлган ва бежизга, шаҳарга “Қуббатул илм вал адаб”, яъни, “Илм ва тарбиянинг гумбази” деган унвон берилмаган. Шаҳрисабз шаҳрининг – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти деб эълон қилиниши – қашқадарёликлар томонидан фахр ва ифтихор билан қабул қилинди.
Барчамизга маълум, ИҲТнинг ўн олтинчи саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган қўшма туристик маршрутларни жорий этиш ҳамда “Ипак йўли” бренди остида умумий сайёҳлик дастурларини кўпайтириш таклифининг амалиётга тадбиқ этилиши барчамиз учун устувор аҳамиятга эга.