ОМОНАТДОРЛИК
Омонатдорлик шариат нуқтаи назаридан кўп маъноларга далолат қилади. Лекин у маънолар мусулмон ўз вазифасини билиши ва Парвардигори Ҳузурида ўша вазифалардан хисобга тутилишини хис қилишида бирлашади. Буни эса Расулуллоҳ шундай тушунтириб берганлар: «Сизлар ҳаммангиз рахбарсиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан жавобгарсиз. Масалан, имом раҳбар тобеъларидан жавобгар. Эркак киши оиласида рахбар ва оиласидан жавобгар. Аёл киши ҳам эри уйида рахбар. Қўл остидаги нарсаларидан жавобгар. Ходим ҳам хожасининг молида рахбар ва улардан яъни, хожасинингмолидан жавобгар».
Баъзи бир кишилар “омонатдорлик”нинг маъноларини тор доирада тушуниб, у ваъдага вафо қилишдир, деб айтадилар. Холбуки,«омонатдорлик» Аллоҳнинг динида кўп маъноларни ўз ичига олади.
Омонатдорлик мусулмонлар учун буюк вазифадир. Мусулмонлар бунинг риоясини қилишлари учун бир- бирларига васият қилишлари ва омонатдорлик уларнинг ораларида сақланиб қолиши учун Аллоҳдан мадад сўрашлари керак. Хатто сафарга чиқмоқчи бўлганларини: “Дининг, омонатдорлигинг ва ишларинг натижаларини Аллоҳга топширдим”, деб кузатиб қолиши керак.
Анас ибн Молик (р.а.) ривоят қилади: “Расулуллоҳалайҳис салом бизларга шундай деганлар: «Омонатдорлиги бўлмаган кишининг иймони йўқдир. Шунингдек аҳди-паймони бўлмаган кишининг дини йўқдир». Инсоннинг бу дунё кийинчиликлари—бахтсиз ҳаётдан қутулиб қолиши бу бир саодат. Охиратдаги ёмон оқибатдан қутулиб қолиши эса бу энг сўнгги саодат эрур. Расулуллоҳ Аллоҳга илтижо қилганларида икки дунё ёмонлигидан Аллоҳдан панох сўраганлар: «Эй Аллоҳ, оқибати ёмон бўлган оч қолишдан сақла. Шунингдек, кўриниши ёмон бўлган хиёнатдан сақла. Оч қолиш билан дунё, хиёнат қилиш билан эса дин зое бўлади».
Аллоҳ ҳамда бошқаларнинг ҳуқуқларини мухофаза қилиш, иисондан бой ёки қашшоқ кунларида ҳам ўзгармас ахлоқни талаб қилади. Бу эса ҳақиқий омонатдорликдир.
Ҳар қандай нарсани ўзига муносиб ва лойиқ бўлган жойига қўйиш ҳам омонатдорлик маъноларидан биридир. Лавозимларга ҳақиқий муносиб эгалари қўйилмоғи, жавобгарлик ишларни ҳам лаёқатли инсонлар бажармоғи керак. Абу Зарр (р.а.) ҳам Расулуллоҳ алайҳис-саломдан шаҳарга волий бўлишни сўраганларида, Расулуллоҳ уни қайтарганлар.
Омонатдорлик ҳар қандай ишларга уни қойил мақом қилиб бажарадиган кишиларни танлаб қўйишимизни бизлардан талаб қилади. Агар ҳою-ҳавасга эргашиб ёки пора ёки қариндошчилик билан омонатдорликдан четласак катта хиёнатга юз тутган бўламиз.
Бир киши Расулуллоҳ алайҳис саломнинг олдига келиб: “Қиёмат қачон бўлади?”, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ : «Омонатдорлик йўқолса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Омонатдорлик қандай йўқолади?”, деб сўради у киши. “Агар иш нолойиқ одамга топширилса, киёматни кутавер», деб жавоб қилдилар.
Мусулмон ўз зиммасидаги вазифаларни адо этишида масъулиятни ҳис қилиши ва бор кучини сарф қилиши ҳам омонатдорлик аломатларидандир.
Ислом омонатдорликни шундай баҳолайди. Мусулмон кишиўз вазифаларига ихлос биланқараса, бу билан ўзининг зиммасидаги масъулиятни ҳисқилади ва одамларнинг ҳуқуқларига риоя қилади. Мусулмон арзимас бўлса ҳам вазифасига бепарволик билан қараши жамиятда лоқайдликни келтиради ва уммат орасида фасодни кенг тарқалишига сабаб бўлади.
Омонатдорлик буи улкан фазилатдир. Иймонда чиникмаган - «Нозик одамлар» уни бошқаларга етказишда ожизлик қиладилар. Аллоҳ бу омонатдорликни инсон зиммасидаги буюк иш эканлигини ҳам очиқ айтибўтган. Шундай экан омонатдорликка одам енгил қараши ва унинг хаққини адо этишда бепарво бўлиши мумкин эмас.
“Мусулмоннинг ахлоқи” китоби асосида.
Қарши шаҳар бош имом хатиби
А.Бойқобилов тайёрлади