1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Иблиснинг қасами

7-05-2024, 10:23 271 Ўқиш режими + -
“(Иблис) Уларга (Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга): ” Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман”, – деб қасам ичди” (Аъроф сураси, 21-оят).
Бирор киши Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичиши мумкинлиги Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизнинг xаёлларига ҳам келмаган эди. Лекин Иблис шу ишга журъат қилди. Унинг “насиҳати” эса алдаш ва адаштириш учун нарсаларни асл номидан бошқасига ўзгартириш бўлди. Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга тақиқланган дарахтни “абадият дарахти” дея талқин қилди. Ушбу воқеа қандай якун топгани барчамизга маълум.
Ҳозирги кунимизда ҳам шайтонлар ўша Иблиснинг изидан кетишмоқда. Ёмон, жирканч, ифлос нарсаларнинг исмларини чиройли жарангдорларига алмаштириб, инсонларни йўлдан уришмоқда.
Масалан: Ичкилик, шароб – “руҳиятни кўтарувчи, ғам ғуссани кетказувчи ичимлик”.
Очиқ-сочиқлик – “мода”.
Фаҳш, бузуқлик – “маданият”.
Зино – “эркинлик”.
Ҳушёр бўлинг! Номлар ўзгартирилиши сизни алдаб қўймасин!
Адҳам Шарқовийнинг “Қуръондан мактублар”
китобидан таржима ва шарҳ.
Масъул раҳбар: “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов.
Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари.