Ўзга кишига зулм қилманг
10480
13-05-2024, 12:28
254
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоқларида айрим кимсалар ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида ёшларни йўлдан уришга ҳаракат қилмоқдалар. Ёшларни йўлдан уриш орқали уларга зулм қилмоқдалар. Ўзгага зулм қилиш катта гуноҳдир.
Аллоҳ таоло бизларни гуноҳ ишлардан қайтариб, эзгу ишларга, қариндошларга яхшилик қилишга буюради Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради” (Наҳл сураси, 90-оят).
Ушбу оятнинг тафсирида “Ушбу оят карима орқали Аллоҳ таоло мутлоқ адолатга, исломий адолатга буюрмоқда. Адолат мустаҳкам қўрғондир. Адолат шаҳват ва ғазабни жиловлай олишдир. Имом Ғаззолий бундай деганлар:“Инсоннинг ички гўзаллик олами тўрт қувватга таянади, агар мана шу тўрт асос мутаносиб бўлса, хулқ гўзаллиги ҳосил бўлади. Булар –илм, ғазаб, шаҳват ва улар орасидаги адолат мезонидир”. Яна Аллоҳ адолат билан бирга барчага баравар яхшилик қилишга, айниқса қариндошларнинг эҳтиёжларини қондиришга амр этаяпти. Фаҳш-бузуқликлар, ёмонлик қилиш ва ўзгаларга жабр-ситам кўрсатишдан қайтараяпти” дейилади.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилиб, барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими