Беадаблик-жоҳиллик аломати
10489
15-05-2024, 11:56
222
Ўқиш режими
+
-
Адабсизлик инсонга ярашмайдиган сифатдир. Беадаблик жоҳилликнинг аломатларидан биридир.
Маълумки, инсоннинг барча алоқа, муносабатлари унинг эътиқоди ва хулқ-одоби асосига юзага келади. Одоб инсонларнинг алоқа ва муносабатларини қандай бўлишини белгилайди. Беадаб киши жамиятда ўз алоқа ва муносабатлари яхши ўринга қўяолмайди.
Донишмандлар “Одоби йўқ одамнинг илми йўқ” деб айтишади. Инсон қанча илм ўрганган сари унинг одоби шунча юксалиб боради. Беадаблик инсоннинг илмини камлиги, у инсоннинг ҳали камолотга етмаганлигининг белгисидир.
Одоб инсон учун энг қимматли нарсадир. Ҳадисларнинг бирида ота-она ўз фарзандига гўзал одобдан афзал нарсани ҳадя қилолмаслиги таъкидланади. Шу сабабли ҳар бир инсон ўзида гўзал одобларнинг бир умр сақланиб қолишига эришиш лозим.
Беадаблик инсонга яхшилик келтирмайди. Одобсизлик туфайли инсон меҳр-муҳаббатдан жудо бўлади. Беадаблик туфайли жамият кишилари орасида турли ихтилофлар, ўзаро нафрат, норозиликлар келиб чиқади.
Одоб туфайли инсон нафсни жиловлайди, уни тартибга солади. Беадаблик ҳавойи нафсга тобеъ бўлишлик, нафсга эргашишдир. Одоб инсонни ўз нафси-ҳаво қутқуларидан сақловчи, унинг домидан чиқариб олувчидир.
Аллоҳ таоло барчамизни жоҳиллик аломати бўлган беадабликдан сақлаб, Ўзининг рушду-ҳидоятига муваффақ қилсин!
Р. Акбаров.
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими