Инсон яхшилик қилиш учун яратилган
10491
16-05-2024, 10:54
282
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ таоло инсонларни хушбичим ва хушсурат суратда яратди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай дейди:“Ҳақиқатда Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” ( Тин сураси, 4-оят). Гўзал суратда яратилган инсонлар бир-бирларидан фикр-тушунчалари ва феъл-атворлари билан фарқ қиладилар. Инсонларнинг барчаси ўзларининг фикр-тушунчалари ва феъл-атвори билан нимадир тарғиб қилади, нимадан ўзгаларни қайтаради.
Нимадир тарғиб қилиш ва нимадандир қайтариш жиҳатидан инсонлар икки хил бўлади. Биринчи хил инсонлар ёмонликдан қайтариб, яхшиликни тарғиб қиладилар. Иккинчи хилдаги инсонлар эса яхшиликдан тўсиб, ёмонликни тарғиб қиладилар.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
من حديث أنس ابن مالك رضي الله عنه أنه عليه الصلاة والسلام قال: إِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلْخَيْرِ مَغَالِيقَ لِلشَّرِّ، وَإِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلشَّرِّ مَغَالِيقَ لِلْخَيْرِ، فَطُوبَى لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الْخَيْرِ عَلَى يَدَيْهِ، وَوَيْلٌ لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الشَّرِّ عَلَى يَدَيْهِ.
(Таржимаси) «Албатта, инсонлардан яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўладиганлари бор. Ва яна инсонлардан яхшиликка қулф, ёмонликка калит бўладиганлари ҳам бор. Аллоҳ таоло қўлига яхшиликни берган кишига «Тубо» бўлсин! Аллоҳ таоло қўлига ёмонликни берган кимсага «Вайл» бўлсин!».(«Тубо» – кўп яхшиликлар ёки жаннатдаги дарахтнинг номи. «Вайл» – кўп ёмонлик ёки жаҳаннамдаги даҳшатли водийнинг номи)”.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни яхшиликка қулф бўлиб, ёмонликка калит бўлишдан сақлаб, ёмонликка қулф, яхшиликка калит бўладиган инсонлардан қилсин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими