Сажда даражани кўтаради
10493
16-05-2024, 10:59
258
Ўқиш режими
+
-
Ҳар бир мусулмон намоз ўқирган экан. намозида Аллоҳ таолога сажда учун бошини қўяди. Инсоннинг Аллоҳ таоло учун бошини саждага қўйиши катта бахтдир. Инсон сажда қилиш билан Аллоҳ таолони хурсанд қилади. Аллоҳ таоло бандасининг саждаси туфайли уни даражасини кўтаради.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Кўп сажда қил, чунки Аллоҳга қилган ҳар бир сажданг учун У Зот сени бир даража кўтариб, бир гуноҳингни кечиради" (Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий, Имом Ибн Можа ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига сажда қилаётганлар билан бир қаторда қилиб, Ўзининг розилигини топишга муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими