1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳаждаги нафл тавофи

17-05-2024, 12:36 428 Ўқиш режими + -
Мана кундан кунга Зулҳижжа ойига яқинлашиб бораяпмиз. Зулҳижжа ойи Ислом динининг рукнларидан бири бўлган ҳаж амаллари адо қилинадиган ойдир. 
Ҳажда нафл тавофи қандай адо қилинади? Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво маркази томонидан қуйидагича жавоб берилади: “Нафл тавофга киришиш билан охирига етказиш, яъни етти айланани тўлиқ тугатиб қўйиш вожиб бўлади. Уламолар бу тавофни видолашув тавофига қиёслаганлар. Яъни видолашув тавофи вожиб бўлганидек, нафл тавофга киришиш туфайли у вожибга айланиб қолади. Шунга кўра нафл тавофни ҳам бошлаган зиёратчи тугатиб қўйиши вожиб бўлади. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги ибораларни ўқишимиз мумкин:
لم يصرحوا بحكم طواف القدوم لو شرع فيه وترك أكثره أو أقله . والظاهر أنه كالصدر 
   “Тавофи қудум (бу нафл тавоф)ни бошлаб, аксарини ёки камини тарк қилган инсон ҳақида уламолардан очиқ иборалар келмаган. Лекин қувватли гап шуки, Тавофи қудум видолашув тавофига ўхшайди (бу тавоф вожиб саналади)”.
   Шу китобнинг бошқа жойида шундай дейилади:
لو ترك أقله تجب فیه صدقة ولو ترك أکثره یجب فیه دم؛ لأنه الجابر لترك الواجب في الطواف کسجود السهو في ترك الواجب في النافلة، والله تعالی أعلم
   “Агар Тавофи қудумнинг озини тарк қилса, (икки кило буғдой ёки унинг қийматини) садақа қилиш, кўпини тарк қилса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Чунки жонлиқ сўйиш тавофдаги вожиб амалнинг тарк бўлганини тўлдиради. Бу намоздаги тарк қилинган вожиб амални саждаи саҳв билан тўлдиришга ўхшайди” ("Раддул муҳтор" китоби).
   Мазкур ҳолатда тарк қилинган тавофларни бажариб қўйса, жарима соқит бўлади”.
Аллоҳ таоло ибодатларимизни ўз даргоҳи мақбул айласин!
 

РуҳиддинАкбаров.     
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими