Жамиятимизда қадимдан оилага муқаддас даргоҳ сифатида қаралиб келинган ва бу удум ҳозиргача давом этиб келмоқда. Биринчи навбатда, оила мустаҳкамлиги юрт осойишталиги белгиси демакдир. Афсуски, бугунги кунда ҳамма оилаларимизни ҳам тинч ва мустаҳкам дея олмаймиз.
Жумладан ҳар гал маҳалла фаоллари билан нотинч хонадонларга кириб борар эканмиз, вазиятлар ўрганилиб чиқилганда барчасининг сабаби арзимаган машмашаларнинг ноҳуш ҳолатларга келиб, натижаси эса ажрим билан белгиланиб қолинмоқда.
Минг афсуски кўпчилик ёшлар оила қуриш маъсулиятини енгил тарзда қараб, гўшангага оила, эр хотинлик ҳаёти, уларнинг ўзаро муносабатлари, ҳақ ҳуқуқлари ва бурч ҳақидаги динимиз таълимотларидан беҳабар бўлган ҳолатда кирадилар. Бу таълимотнинг асл моҳиятини англамаслик ёшларимизда тафаккур бузилишига олиб келади.
Кўпчилик ота-оналаримиз ҳам фарзандларига барча шарт шароитларини тўлиқ қилиб бериб, бахтли ҳаёт мана шу деб тасаввур қилишади. Аслида эса ота-онанинг фарзандига берадиган мукофоти одоб ва аҳлоқдир.
Саъид ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши одоб ўргатишдан ортиқ ҳадя қила олмайди», дедилар.
Термизий ривоят қилган.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Киши фарзандини одобли этиб тарбиялаши унинг учун ярим соя садақа қилишидан яхшироқдир», дедилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг», дедилар».
Ибн Можар ривоят қилган.
–Англаш мумкинки биз фарзандларимиз туғилганданоқ балки, туғилмасдан туриб қиладиган ҳойу-ҳавасларимизни яъни сарпо сурук йиғиш-у ҳаммадан яхши тўй қилиш, ҳаммадан яхши шароитларда яшатиш каби ўй ҳаёллардан қалбимизни поклоб олмоғимиз, фарзанд тарбиясига оид илмдан баҳраманд бўлиб уни ҳаётимизга татбиқ этмоғимиз лозим. Бунинг учун маблағ сарфланмайди, эътибор ва ақлни жамлаб аждодларимиздан ибрат бўладиган тарбияга қаратмоғимиз керак.
Аллохга беҳисоб шукурлар бўлсинки, бугунги кунда юртимизда диний бағрикенглик ҳукмрон, тарбияга оид манбалар етарли ва фойдаланиш имкониятлари ҳар биримизда мавжуд. Бундан манбардан бири Шайх хазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” китоби мисолида қарсангиз нима қолган бу китобда айтилмаган! Бу дурдона асарда тарбия, оилага тайёрлаш, оила қуриш ва оилада соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи ва биз таърифлашга ожиз бўлган қанчадан-қанча манфатли маълумотлар мавжуд. Бизга уларни ўқиб урганиб амал қилиш вазифаси юклатилган халос. Шундагина сиз, мен, улар фарзандларимиз, келажагимиз бахтли ҳаёт кечиришларидан умид қилса бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг зурриётларимизга бахтиёр оилада яшашни насиб етсин. Бунга эришиш ҳам осон ҳам қийин. Аввало аллох осон қилсин аммо нега қийин бўлишини англадик чамамда.
Оилада ота-она, бобо буви ибрати ҳам жуда муҳим масала эканлигини ҳар бир ҳатти ҳаракатимизда унитмаслигимиз лозим. Буюкларимизнинг оилага тотувлик келтирувчи бебаҳо кўрсатмаларидан баъзиларини ушбу мақоламга киритишга жазм қилдим, жумладан шундан дурдона угитлар берилган.
Сен унга чўри бўлсанг, у сенга қул бўлади. Сен унга ер бўлсанг, у сенга осмон бўлди. Сен унинг қуйидаги 10 та ҳислатини адо этсанг, оилада масъуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:
- Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.
- Эрингга ҳамиша итоаткор бўл, амирларини яхшилаб тингла ва бажар.
- Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.
- Эрингнинг бурнига ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат ҳушбуйлик сезсин.
- Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан дастурхон сол.
- Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки, очлик ва уйқуни бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.
- Ҳожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир.
- Эрингнинг қариндош ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан ҳожангни ҳурмат қилган бўласан.
- Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.
- Ҳожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, ҳожанг ҳафа бўлганда ҳурсанд кўринишдан, у қувонганган пайтда ғамғин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!».
Ўз навбатида оила қурғони ҳисобланмиш йигитларимизга оила мустаҳкамлиги ва гўзал ибратли ва суннатга мувофиқ гўзал оила маскани бағрида умригузаронлик қилиш учун ҳам динимизнинг жуда манфатли кўрсатмалари борки, уни ҳам келтиришни лозим деб топдим. Жумладан шундан дейилган:
- У ҳам сен каби тассаруф қилиши керак деб ўйлама. Чунки у сендан бошқача яратилган.
- Уни эътиборсиз қолдирма. Унга муҳаббат, меҳр ва омонлик ҳадя эт. Чунки у аёллик табиати ила мазкур нарсаларга муҳтождир.
- Унинг шикоятларини эътиборсиз қолдирма. Аёл киши ҳар доим маънавий ва меҳрли қўлловни истайди.
- Унга совғалар тақдим қилишда бахил бўлма, чунки аёл бахил эрни ёқтирмайди.
- Аҳлини зиёрат қилишига қарши бўлма, агар бунга қарши бўлсанг, унинг муҳаббатини йўқотасан. Аёллар ўз аҳлига кўпроқ боғлиқ бўлади.
- Гоҳи-гоҳида рашк қилишингни билдириб тур. Бу унинг аёллик иззат нафсини рози қилиб туради.
- Унга лутф курсат, аёллигини қондириб тур.
- Унинг айбларини юзига солма. У танқидни ёқтирмайди.
- Ундан юз ўгирма. Аёл киши ўзига қўлоқ тутганни яхши куради.
- Унга хиёнат қилма. Аёл учун энг оғир нарса эрининг хиёнат қилишидир.
- Унинг ўзини ҳам, ҳис туйғуларини ҳам масҳара қилма, чунки у нозик ҳилқатдир. Жарохатни кўтара олмайди.
- У сендан талаб қилган нарсани унутма. Акс ҳолда унда « қадр- қийматим йўқ экан » деган тушунча пайдо бўлади.
- Ундан ёрдамингни аяма. Чунки аёл зоти доимо ўзи ишонадиган ва суянадиган шахсга муҳтождир.
- Оилавий масъулиятларинг ва ваъдаларингни зинҳор эътиборсиз қолдирма. Уларга амал қилишинг аёлинга бўлган муҳаббатингни ҳис қилдиради.
- Унинг иккингизнинг муоммоларингизни ҳал қилиш бўйича таклифларини эътиборсиз қолдирма. Агар ундай қилсанг, бу унга аҳамият бермаганлигингни билдиради.
- Ундан муаммоларни оқилона ва мантиқий ҳал қилишини талаб қилма. Чунки аёл киши одатда кўпроқ отифага – ҳис ҳаяжонга берилган бўлади.
- Уйнинг майда-чуйда ишларига кўп аралашма. Бу борада унга ишон. Бу унга уйнинг ҳақиқий бекаси эканини сездириб туради.
- Уни мақтаб туришдан ғофил бўлма. Унинг кийими, зийнати, пиширган нарсаларини, уй тутишини мақтаб тур. Бу унинг аёллик туйғусини рози қилади.
- Аёл кишининг ҳомиладорлик, туғиш ва ҳайз каби оғир ҳолатларни бошидан ўтказишини асло унутма. Ўша пайтларда унинг хис туйғуларини янада кўпроқ риоя қилиш лозим.
- Унинг шахсий ҳурриятини кўп чеклама. Хусусан, ижтимоий алоқаларда.
Аллоҳ таоло барчаларимизни хайрли ишларда бардавом қилсин!
Хушшиева БахмалҚамаши тумани Маҳалла отинойиси