1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шайтоннинг васвасаси

20-05-2024, 14:38 227 Ўқиш режими + -
Васваса сўзи аслида, арабча сўз бўлиб, у “ваҳима, ғулғула солувчи фикр”, “ғайритабиий хаёллар” деган маънони англатади.  Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “Васаваса (арабча)-тўғри йўлдан оздириш, хавф-хатар, хавотир. Одамда ғайритабиий хаёллар, ғоялар пайдо бўлиши, фикрлаш ва фараз қилиш фаолиятининг бузилиши, шундай руҳий ҳолат” дейилади. 
Васвасанинг яна бир маъноси  нафсда воқеъ бўладиган ёмон нарса.  Шайтоннинг инсон нафсига,  уни  адаштириш учун   қиладиган махфий сўз ёки гапидир. 
Васвасанинг келиб чиқиш сабаблари кўп.  Масалан, улардан бири чўмиладиган жойга бавл қилишдир.  Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:  
عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مُغَفَّلٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ( لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي مُسْتَحَمِّهِ ، فَإِنَّ عَامَّةَ الْوَسْوَاسِ مِنْهُ (رواه الامام الترمذي والامام النسائي والامام أبو داود) 
"Сизлардан бирингиз чўмиладиган жойига бавл қилмасин, чунки ҳамма васваса шундан келиб чиқади", — деганлар (Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Довуд ривоятлари).
Аллоҳ таоло барчамизни Шайтоннинг васвасасидан Ўз паноҳида асрасин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими