“Яшил макон”лойиҳаси
10506
21-05-2024, 10:35
290
Ўқиш режими
+
-
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасида юртимизда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу лойиҳа ижросида ҳар биримиз қўлимиздан келганча ўз ҳиссамизни қўшимиз лозим.
Болалик пайтларимда ариқларни қазиб, сув йўлларини тартибга келтираётган ҳашарчиларга чой-нон ташиганларимизни соғиниб эслайман. Ҳозир нақ кўприккача тиқилиб ётган қаерлардандир ноинсоф, бефаросат кимсалар томонидан оқизиб юборилган ахлатларни кўриб дил оғрийди.
Пайғамбар алайхиссалом ҳадисларида ер эгалари шерикчиликда адолатли бўлиш, ҳалол еб-ичиш, фарзандлари ҳалқумини ҳаромдан поклаш ҳақида теран мисоллар келтирилган.
Имом Аъзам (Нуъмон ибн Собит)-мазҳаб бошимизнинг оталари қўшнидан ер сотиб олган ва ўша ерда олтин тўла кўзалар чиққан экан. Ҳалол киши қўшнига ерни ҳайдаётганда олтин чиққани ва ўша нарса қўшнига тегишлилигини айтган, аммо қўшни рад этган. Улар қозига арз қилишибди. Доно қози олтинларни олишдан бош тортаётган бу икки ҳудожўй бандаларга шундай хукм чикарибди. Олтинларни ночор, камбағал одамларга улашиш, ҳар бир киши биттадан мевали дарахт экиб боғи дил кушо яратишларини ажрим қилди. Бирида ўғил, бирида бокира қиз борлигини билгач эса қуда бўлишларини маслаҳат ҳам қилган экан. Ана шу пок ота-онадан дунёга келган фарзанд бир катта мазҳабга сардор бўлган, Ислом дунёсига нурли йўл кўрсатган Абу Ханифа-имом Аъзам эдилар.
Ҳа қақроқ заминларга баракот ёмғирларини ёғдирадиган, заминдан турфа чечаклар, қизилу сариқ мевазор боғлар яратадиган Зотнинг қудратига ҳамдлар бўлсин! Чунки кўз илғамас уруғдан бошоқлари шовуллаб турган баланд бўйли экинларни ўстириб қўйган Зот бандаларидан рози бўлсин! Солих ва солиҳа фарзандлар улғайтириб эшик олдиларини жаннат иффорли райҳонларга турфа гулларга буркаш барчанинг бурчидир.
Мария Мамаюсупова
Косон туман бош имом хатибнинг
хотин-қизлар ишлари бўйича ёрдамчиси