1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тинчлик-хотиржамлик-улуғ неъмат

21-05-2024, 10:37 419 Ўқиш режими + -
Дунёда шундай улуғ неьмат борки, бошка барча неьматларнинг асоси бўлиб хизматқилади. Аллоҳ таоло ўз бандаларига берган бебаҳо  ва беқиёс неьмати бу тинчлик-хотиржамликдир. 
Барча эзгу ишлар руёбга чиқишининг боиси ҳам тинчлик-хотиржамликдир. Тинчлик бўлган жойда  юксалиш ва тараққиёт бўлади, юрт гуллаб яшнайди. Фуқаролар хавф - хатарсиз   фаровон , хотиржам яшайди. Хозирги кунда дунёга  боқсак , у ерда  уруш , туполон, зилзила , тошқинлар оқибатида қанчадан қанча шаҳарлар харобага айланаётганини гувоҳи бўламиз.Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинким, юртимиз тинч осмонимиз мусаффо, юртбошимизнинг одилона сайьи-харакатлари туфайли  иқтисодий, ижтимоий ривожланиш  юксалиб бормоқда .Шундай экан биз инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишимиз балки унга ношукрлик қилиб  путур етказишдан сақланмоқлигимиз лозим. Аллоҳ таоло Курьони каримда шундай деб мархамат  қилади : "Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва ундан қўрқиш   ила дуо қилинг.  Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир"( Аьроф  сураси 56 - оят).
Жаннатмакон, жонажон юртимизда яшаётган ҳар бир инсон , ҳамжихат   ҳамфикрликда  яшаши, тинчлик ва осойишталикни асрашда ўз ҳиссасини  қўшиши, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиши   ва ўсиб келаётган, келажагимиз   пойдевори бўлган, ёш авлод фарзандларимизга  тинчлик неьматини улуғ ва  муқаддас   эканлигини тушунтиришимиз  ва уларнинг онгига сингдиришимиз лозим бўлади. 
Мавлонова Гулчеҳра,
Шаҳрисабз шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси