1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бузғунчи ғоялар таъсирига тушманг

27-05-2024, 10:04 234 Ўқиш режими + -
Ҳаммамизга маълумки, баъзи бир кимсалар  интернет тармоқларида  бузғунчи ғояларни тарқатишга уринмоқдалар. Аслида интернет тармоқларида бузғунчилик қилишдан тўхтаб, ундан н эзгулик йўлида фойдаланишимиз лозим. 
                      Бугунги кунда бутун инсониятга хавф солаётган ғаламис кишилар ҳам ўз тарафдорлари сонини кўпайтириш ва бузғунчи ғояларини тарғиб қилиш мақсадида интернет тизимидан кенг фойдаланмоқдалар. 
Интернет тармоқларида бузғунчи ғояларни тарқатадиган кишилар интернетдан жамиятда тегишли ижтимоий  фикрни шакллантириш ва қарама-қарши томонга руҳий таъсир кўрсатиш, қўрқув, ваҳима тарқатиш орқали ички иккиланишни келтириб чиқаришдек мақсадлар кўзлашади. 
Биз интернет тармоқларидан тўғри фойдаланишимиз зарур. Фарзандларимизга ҳам интернет тармоғидан фойдаланишда турли хил ғаламис кишиларнинг алдовларига учмасдан, интернетдан фақат яхшилик мақсадида фойдаланишга ўргатишимиз лозим.
 
Р. Акбаров
 ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими