Нафл садақадан афзал
10525
27-05-2024, 10:11
309
Ўқиш режими
+
-
Ота-онага берилган фарзанд Аллоҳ таолонинг неъматидир. Ота-она бу неъматга шукр қилар экан, унга чиройли одоб-ахлоқни ҳам ўргатади. Фарзандига чиройли одоб-ахлоқ ўргатган ота—она кўп миқдорда нафл садақаси беришдан кўра афзал ишни қилган бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат
қилиб айтадилар: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одобахлоқ би
лан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан ях
широқдир» (Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизнинг фарзандларимизни чиройли одоб-ахлоқ билан тарбияланишни муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоиятдаги вакиллик ходими