1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Оташи дўзах”дан сақланинг

28-05-2024, 09:38 203 Ўқиш режими + -
      Албатта, Аллоҳ томонидан берилган бу дунё ҳаёти фақат ушбу дунё учунгина эмас, балки охиратда “оташи дўзах”дан омон қолиш ҳам учун берилган. Аллоҳ таоло Ўзининг муборак каломида бизни “оташи дўзах”дан сақланишга буюриб шундай дейди: «Эй  имон   келтирганлар!  Ўзларингизни  ва   оила аъзоларингизни  ёқилғиси  одамлар   ва  тошлар  бўлган дўзахдан сақланинглар. Унда  дағал ва қаттиққўл фаришталар бўлиб, улар  Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилганини бажаришади» (Таҳрим сураси, 6-оят). Ушбу оятнинг тафсирида:“Аллоҳ таоло иймон келтирган бандарига хитоб қилиб айтаяптики, ўзингизни ва оила аъзоларингизни дўзахдан ҳимоя қилиб олингки, унинг ёқилғиси одамлар ва тошдан бўлади, унинг устида дарғазаб, қаттиққўл, шафқатсиз, ҳеч бир гапга кўнмайдиган азоб фаришталари бўлади. Улар фақат Аллоҳга бўйсунишади, Унинг буйруқларини бажаришади. Аллоҳ таоло мўминларга ўзларини ва бола-чақаларини дўзах оловидан ҳимоя қилиб олишни бежизга айтмаяпти. Чунки, аҳли-аёл, бола-чақа ва яқин учун хонадоннинг оаҳбари бўлмиш эркаклар масъулдирлар. Уларни дўзахдан асроаш эса гуноҳларни тарк этиш ва тоат-ибодат қилиш билан бўлади. Охират олови бу дунёнинг оловидан фарқ қилади, бир неча марта кучли ва азобли, ёқилғиси одамлардан ва тошлардан иборат бўлади. Яъни бу дунёда иймонга келмай, гуноҳ қилиб, Аллоҳнинг амрига бўйсунмай, осий ўтган бандаларнинг жасади ўша ўтга ёқилғи бўлади. Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:“Фарзандларингизга шаръан буйирилган ва қайтарилган нарсаларгариоя қилишни буюринглар, Шу ишларинг уларни “оташи дўзах”дан сақлаганларинг бўлади”. Ушбу ояти карима нозил бўлгандан сўнг Умар ибн Хаттоб (р.а.): “Эй Аллоҳнинг Расули, ўз жонимизнику сақлаймиз, Аҳлимизни қандай сақлаймиз” деб сўраганида Пайғамбар (с.а.в.): “Аллоҳ сизларни нимадан қайтаран бўлса, У (аҳли-оила)ларни ҳам шундай қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса. уларни ҳам шунга буюрасизлар. Ана шу уларни дўзахдан сақлаш бўлади” деб жавоб берган эканлар. Алий ибн Абу Толиб (р.а.: “Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар” деганлар. Ҳадиси шарифда Пайғамбар (с.а.в.): Эй аҳлим, намоз ўқинг, рўза тутинг, закот беринг, мискинларга. етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг, шоядки, Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса” деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин” деганлар. Демак, ҳар биримиз рафиқамиз, ўғил-қизларимиз. невара-чеваларимизни, оила-аъзоларимизнинг барини динга чорлашимиз, диний аҳкомларни ҳамиша ўз вақтида бажаришларини қатъият билан талаб қилиб туришимиз керак” дейилади. 
Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охиритда яхшиликлар ато қилиб, “оташи дўзах” сақланишга муваффақ қилсин!
    
   Руҳиддин Акбаров
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоиятдаги вакиллик ходими