1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оила қуриш пайғамбарлар суннати

29-05-2024, 12:22 299 Ўқиш режими + -
Оила қуриб яшаш ҳам Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан биридир. Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ўзидан унга жуфт яратилганлиги Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидан деб саналади:“Унинг аломатларидан (яна бири)-сизлар (нафни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят). 
Аллоҳ таолонинг инояти билан, агар муносабатлар тўғри йўлга қўйилса. эр-хотин ўртасидаги ришта энг мустаҳкам алоқа бўлади. 
Қуръони  каримда эр-хотин ўртасидаги гўзал муносабатни тасвирланади: “Улар сизлар учун-либос, сизлар-улар учун либосдирсиз” (Бақара сураси, 187-оят). 
Бошқа бир ояти каримда оиласиз эркак ва аёлларнинг валий (яқин)ларига уларни уйлаб қўйиш буюрилади: “Сизларнинг орангиздаги тул(эркак ва аёл)ларни ҳамда қул ва чўриларингиздан яроқлиларини уйлантирингиз! Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли билан бойитур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг ва доно зотдир” (Нур сураси, 32-оят). 
Оила қуриб яшаш пайғамбарларнинг суннатидир, жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизни никоҳланиб яшашга буюрганлар. Мазҳабимизга кўра мўътадил ҳолатда никоҳланиш-суннатдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Никоҳ-менинг суннатимдир, ким суннатимга амал қилмаса, мендан эмас. Уйланинглар, мен умматлар олдида сизларнинг кўпликларингиз билан фахрланаман. Эй ёшлар жамоаси! Сизлардан ким оила боқишга қодир бўлса уйлансин. Ким нафақага қодир бўлмаса, рўза тутишни ўзига лозим тутсин. Чунки у шаҳватни жиловлашдир” Имом Ибн Можа ривояти). 
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳланиш ҳар икки томонга неъмат эканини баён қилиб айтадилар: “ Кимга Аллоҳ таоло солиҳ аёл насиб қилган бўлса, унга дини ярмида ёрдам қилибди, иккинчи ярмида эса Аллоҳ таолодан тақво қилсин! (Имом Табароний ва Ҳоким ривояти). 
Солиҳа аёл-баларининг тарбияси, эрнинг ибодати ва бошқа ишларда жуфтига энг яхши кўмакчидир.  Ҳанафий мазҳабимизда никоҳланиш-ибодат учун узлатга чекинишдан афзалдир.
Албатта, оила ўзаро ҳурмат ва муҳаббат учстига қурилади. Шунда эр-хотин яхши ва ёмон кунларда бир-бирига суянчиқ, ҳамдард ва ёрдамчи бўла олади. Агар оилалар аввалдан никоҳ орқасидан бойликка. обрўга эга бўлиш ва ҳаказо ғаразли мақсадлар билан қурилса, узоққа брмаслиги аниқ. 
Катта орзу ҳаваслар билан никоҳланган ёшларнинг ўрталарига бироз вақт ўтгач, тушунмовчилик ҳам бўлиб туради. Аллоҳ таоло бундай кишиларга танбеҳ бериб шундай дейди: “...Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаарингиз, (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин” (Нисо сураси, 19-оят). 
Динимизда оила қуришга тарғиб қилиниши билан бирга, уни яхшилик билан тутишга буюрилган. Агар эр-хотин ўзаро келиша олмаган тақдирларида ислоҳ қилиш учун ҳар икки томондан ҳакамлар жалб этиш лозим бўлади. “Қуръони карим” да: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир” (Нисо сураси, 35-оят). Зеро, эр-хотиннинг орасини ислоҳ қилиш энг савобли амал ҳисобланади. 
Оилаларимиз тинч, фарзандоларимиз баркамол бўлиб ўсишларини Аллоҳ муваффақ айласин!