1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Она меҳри

1-06-2024, 09:59 435 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло бир томчи нутфадан одам боласини яратар экан, она ва болани бир-бирига боғланган ҳолатда сақлади. Она кенг дунёдан озиқланса бола эса тор дунёда озиқланади. Шунинг учун ҳам она тафаккурида қандай кечинмаларни фикр қилса, бола ҳам шу кечинмалар билан озиқланади.
         Ҳар бир яратилган мавжудоту маҳлуқотни яратилиши жараёнида Аллоҳ субҳона таоллонинг илми мужассам эканлигини ҳис қиламиз. Она сутининг бебеҳо неъмат   эканлиги ҳақида гап кетса ҳаммамиз буни қалбан тасдиқлаймиз. Аллоҳнинг инояти ила биз бу неъмат билан неъматлантирилганмиз. Аммо нимагадир кейинги вақтларда болани она сути ўрнига сунъий овқатлашнтириш ҳолатларини кўпроқ учратаяпмиз. 
         Биз катталар ҳам бу ҳолатни одатий ҳол деб қарай бошладик, бепарвомиз. Бу бепарволик авлодлар, наслларни саломатлиги учун эътиборсизликнинг бир белгисидир. Аксарият ҳолларда онасининг сути камлигига тўймаяпти, сунъий сутда турли витаминлар, қувватлантирувчилар кўп экан каби сабаблар кўрсатилади. Аслида эса она сутининг таркибида сунъий сутнинг таркибидаги  мингта қувватлантирувчи аралашмадан устун жиҳат аллоҳ субҳана таолонинг азамати ила она сутида эканлигидан ҳабардормиз. Аммо ҳар хил баҳоналар билан болани озиқлантиришда сунъий аралашмалардан фойдаланаверамиз. Шу ўринда аҳоли манфаати учун мос суҳбатлар, вазифамизга тегишли маслахат ва манфаатлар бериб борувчи халқ хизматчиси сифатида ушбу мавзуга оид диний ва дунёвий манбалар асосидаги фикрларимизни  сиз азизларга илиндик. Жумладан, она сутининг моҳияти ҳусусидаги суҳбатимиз динимиз кўрсатмаларига мувофиқ ифодаси ва аҳамияти ёритилган ушбу фиркларни баён қилмоқчимиз. 
         Ислом шариатида она сутини болага бериладиган хақларидан бири деб ҳисоблайди.  Зеро Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилган: 
«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган қиши учундир». (Бақара сураси, 233-оят).
Аллоҳ таоло Ўзигагина маълум ҳикмат билан эмизиш муддатининг 2 йил қилиб белгиланишини бундан 14 аср олдин Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишидаги муъжизага диққатимизни қаратамиз. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам Омина онамиздан дунёга келганларида 7 кун оналарини эмганлар 2 кун Сувайба онамизни эмганлар, Саъд қабиласидан бўлган Ҳалима онамиз эса рўзғорини тебратиш учун 2 ёшларигача эмизганлар. Маккага чақалоқ олиш учун келган Ҳалима онамиз чақалоқдан қуриқ қолиб, етим бўлса ҳам уйига қуруқ қайтмай деб, Пайғамбаримизни бағрига олиб, чап кўкракларини берганида олмадилар. Нега? Чунки у Зот ўнг томонни яхши кўрар эдилар. Абдулмуталлиб бобомиз ва Омина онамиз ўнг томонингизни беринг бизни набирамиз ўнг томонни яхши кўрадилар деганда, Ҳалима онамизнинг вужудида титроқ пайдо бўлиб, шу етим боладан ҳам қуруқ қоламанми деб Аллоҳга таваккул қилиб, неча йиллардан буён қуруб кетган ўнг кўкрагини чақалоқнинг оғзига солади ва шу заҳоти бурқираб сут келади. Ҳалима онамиз ўзининг фарзандини чап кўкрагида зўрға боқиб келаётган эдилар. Аллоҳ таоло бу мўъжиза неъматини онага  яъни аёл зотига туҳфа қилиб  берган экан,   бу неъматни фарзандларимиздан аяб ўзимизни четга тортмайлик. Тоинки, бола она меҳрига ташна экан уларни бу ташналикдан жудо қилмайлик. 
Бугунги кунда мутахассисларнинг фикрига кўра она сути билан озиқланган чақалоқларда кўриш ҳамда иммунитет тизими сунъий аралашмалар билан озиқланган болаларникига қараганада тезроқ ривожланиши маълум бўлган. 
Тадқиқотчи Кентукки университети профессори Жеймс Андерсон «Болани она сути билан боқиш нафақат унинг соғлигига балки унинг ақлий қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади деган хулосага келди.» Абу Али ибн Сино эмизикли аёлини сути кўб бўлиши учун, энг аввало уни асаби тинч бўлиши ва кўб ухлаши кераклигини айтиб ўтган. Она қанчалик кўп дам олса,сут келиши шунчалик яхшиланади дейилган. Она сути билан бирга гўдак танасига нафақат шифобахш моддалар, балки онага нисбатан битмас-туганмас муҳаббат туйғуси ҳам ўтади: она сутини эмган бола иймон-эътиқодли, ота-онасига меҳрибон бўлиб ўсишлиги айтиб ўтилган. Динимизда кўрсатилишича фарзандини она сути билан эмизган она учун Аллоҳ таолонинг ажр савобига эга бўлишини айтиб ўтилган. Табий неъмат бўлган ҳурмони ҳомиладор бўлган вақтида қувват бўлиши, дарди келганда ҳурмо истиъмол қилишлиги ва сутни кўпайтириб беришлиги айтиб ўтилган. Яна бир неъмат қора седана ҳам она сутини кўпайтириб беришлиги ҳақида айтиб ўтилган. Эмизиш жараёни она ва боланинг соғлиги ҳаттоки, онада кўкрак ва бачадон саротонининг олдини олишда муҳим рол бажарилишини фан тасдиқламоқда. Она сути   ҳусусиятлари шунчалик кўпки, улар билан манбалар бойитилгандир. Бир  манбада келтиришича она сутининг тарбияга бўлган таъсири ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Бир ота-онадан ўғил фарзанд дунёга келади. Бу фарзандга онанинг сути етмайди. Шу ҳолатда қўшниси ҳам эмизикли аёл бўлади. Қўшничилик ҳурматидан қўшнисининг боласини ҳам эмиздириб беради. Бола она сутига тўйиниб катта бўлади. Соғу-саломат вояга етган бу йигит жуда ҳам бойиб кетади. Лекин ота-она қўшнисига эмиздириб катта қилган бу фарзандининг тарбиясида одоб аҳлоқида ноқис ҳолатларни кўриб ажабланишади. Ота-она жуда кўп уйлайдики тарбия беришда нимадан хато қилдик деб, ўйлаб-ўйлаб қўшни болалар тарбиясига фикр қилади ва тарбия қўшни она сутидан ўтганлигини ҳис қилишади. Тоинки, она сути бола соғлиғига таъсир қилгани каби, тарбия борасида ҳам муҳим рол уйнаши маълумдир. Аслида тарбия она қорнидан бошланади лекин  берган меҳримиз она сутидан ўтишлиши табиий ҳолдир. Бу неъматда шунча маъно шунча ҳикмат! барчасида Аллоҳ субҳано таолонинг ўзи ҳакамдир. Тор дунёдан кенг дунёга одам боласининг тушушига ҳам ўша она меҳри яъни она сути сабаб бўлмадими!?
Энди эса аёлларга керакли шаърий маслахатлардан келтирмоқчиман:
  1. Агар ҳомиладор аёл 2 ракат номоз ўқиса, оддий  аёлнинг 80 ракат номозидан афзалдир. Агар у аёл фарзандини дунёга келтириб, ўлим билан олишиб, ҳар бир оғриган қон томирлариша бардош қилиб сабр қилса, бир ҳожининг савобини беради.
  2. Қайси бир аёл кечаси боласининг йиғлаганлиги сабабидан ухлолмай тонг оттирса 20 та қўлни озод  қилганнинг савоби берилади. 
  3. Қайси бир аёл бетоб   боласининг оғриганлиги сабабидан оғриганлиги сабабидан ухлолмай тонг оттирса 12 йиллик ибодат ёзилади ва гуноҳлари кечирилади. 
  4. Фарзанд дунёга келтирган, туққан аёлга 70 йиллик ибодат қилганнинг савоби ёзилади. 
  5. Қайси бир аёл боласига ўзи сут берса эмизса бир йиллик ибодат ва рўза савобини беради дейилган.
Меҳрибон ва Раҳимдил бўлган Роббим Аллоҳ бу ҳикматли дунёда ҳикматлар савобидан ато қилдирган ҳар бир амалимизни ибодат қилиб мукофотлаган охири эса бизга жаннатни ваъда қилган Аллоҳ субҳана таолога минг шукурлар бўлсин! 
 
        Бахмал Хушшиева 
Қамаши тумани Маҳалла отинойиси