1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Ёлғон арафа”

14-06-2024, 17:22 405 Ўқиш режими + -
“Ёлғон арафа” 
 Қурбон ойининг саккизинчи кунини халқимиз “Ёлғон арафа” куни дейди. Арабларда эса “Ёлғон арафа” куни “Тарвия куни” дейилади. Қурбон ойининг тўўққизинчи кунини эса “Чин арафа” куни дейилади. 
Қурбон ойининг саккизинчи куни ҳожилар Мино водийсида бўладилар. Шу кунда Минода беш вақт намоз ўқилади. Ҳожилар дуо ва ибодат билан машғул бўладилар. Кеча Ўзбекистонлик ҳожилар ўзлари турган меҳмонхоналарда ғусл қилиб, эҳром кийиб, ҳаж нияти билан лаббайкани айтиб Мино водийсига йўл олдилар. Бугун “Ёлғон арафа” куни Минода ибодат ва дуолар билан машғул бўлиб турибдилар. Худо хохласа, ҳожилар эртага “Чин арафа” куни Арафот тоғига борадилар. У ерда ҳожилар ибодат ва дуо қиладилар. 
Аллоҳ таоло барчамизнинг Қурбон ойида қилаётган ибодатларимизни мақбул айласин!
 

Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими