БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ!
Офату балолар денгизин кечиб,
Сабрни байроқ деб билган Ўзбекмиз,
Эътиқоду тақвони покликга қўшиб,
Устимизга либос қилган Ўзбекмиз.
Ваҳима қўшини келса агарда,
Ишонч тўқмоғи ила берамиз зарба,
Тушкунлик йўлига тушган одамни,
Тортамиз, ноилож қиламиз зарда.
Ҳамжиҳатлик бизнинг қонимиздадир,
Онгимиз дарчасин ёпамиз дардга,
Хотиржам бўлайлик, шу ярим соғлик,
Енгилмаймиз бизлар кандайдир гардга.
Корона вирусни киймаймиз бошга,
Балолари урсин тоғлару тошга.
Биз Ўзбек халқимиз, эсда тутайлик.
КИРАМИЗ КАМИДА ТЎҚСОН, ЮЗ ЁШГА...
Азиза Фазлиддин қизи