1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Исроф ва дабдабабозлик қилмайлик

19-06-2024, 12:27 154 Ўқиш режими + -
Охирги пайтларда кузатаётганимиз, яратилаётган эркинликлар ортидан кўплаб фуқароларимиз оиласи, фарзандлари билан Ҳаж ва Умра зиёратларига бориб келганларидан сўнг атрофдагилардан алоҳида эътибор, ҳурмат талаб қилмоқдалар. Дабдабабозликка, ҳаддан зиёд исрофга йўл қўймоқдалар. Бу масалада шариатимизга амал қилиб, унинг кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этишимиз лозим.
 Ахир, Аллоҳ таоло инсон зотини азизу мукаррам қилиб яратиб, унга кўп фазилатлар ато этди. Ана шундай фазилатлардан бири камтарликдир. Динимиз таълимоти мўмин-мусулмонларни ушбу сифатга эга бўлишга тарғиб қилади. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро сураси, 37 оят).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бировга нисбатан такаббурлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин” (Муслим ривояти).
Камтар, хокисор бўлиб, кибру ҳавога берилмасдан, ҳаддини унутмасдан, мол-дунёга, мансаб-мартабага, шон-шуҳратга эришганда, бошқаларга паст назар билан қарамасдан, барча инсон Яратганнинг бандаси эканини унутмасдан ҳаёт кечириш зарурлиги таъкидланмоқда.
Камтарлик ва хокисорлик сифатига эга бўлган киши нафақат эл-юрт олдида, балки Аллоҳ таоло даргоҳида ҳам мақтовга лойиқдир. Бундай инсонлар ҳар қачон ўз ҳурматларини сақлай билиш билан бир қаторда, ўзгаларнинг қадр-қимматларини ҳам ўрнига қўяди. 
Инсоннинг тупроқдан яратилишининг ҳикматларидан бири тупроқда вазминлик, камтарлик, хокисорлик хусусиятлари мавжуд.