1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Намознинг калити

21-06-2024, 10:27 269 Ўқиш режими + -
Намоз Ислом динидаги рукнлардан биридир. У амални бажарган киши савоб топади ва Аллоҳ таолонинг розилигини қўлга киритади. Намоз инсоннинг икки дунё саодатини топишига сабабчи бўлади. 
Мўмин-мусулмон бир кунда беш вақт ўқиши фарздир. У фарзни бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Намоз амалининг фазилати ҳақида қанча гапирсак, шунча кам. Аммо мана шу амалнинг Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлиши учун эса албатта, намоз ўқийдиган кишининг таҳорати бўлиши лозим. Таҳоратсиз кишининг намози қабул бўлмайди.   Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.): «Таҳоратсиз кишидан намоз ва ҳаром пулдан садақа қабул қилинмайди» дедилар.
       Намозни адо қиладиган киши энг аввал намознинг очқичи бўлган таҳоратни комил қилиб олган бўлиши лозим. Намознинг очқичи, калити таҳоратдир. Бу ҳақда ҳадиси-шарифда шундай дейилади: "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". 
Аллоҳ таоло ибодатларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин! 
 

                      Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими