РАҲМОННИНГ МЕҲМОНЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ – ШАРАФ!
10580
21-06-2024, 10:33
240
Ўқиш режими
+
-
, 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2024” мавсуми делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи, элликбошилар, шифокорлар ва ошпазлар жамоалари иштирокида ҳаж ибодати муваффақиятли амалга оширилгани юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
🕋“Ҳаж – 2024” мавсуми тўғрисида Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Бобомурод Рустамов ахборот берди. Жумладан зиёратчиларни кузатиш, кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, Машоирдаги ишлар, тиббий ва транспорт хизматлари намунали ташкил этилгани каби масалалар бўйича батафсил маълумот тақдим этди.
✅Муфтий ҳазратлари ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж амаллари шариатга мувофиқ, чиройли адо этилганини билдириб, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида бажарилганини алоҳида таъкидладилар. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилган ишчи гуруҳи, мингбошилар, элликбошилар, шифокорлар ва ошпазлар жамоаларига миннатдорлик изҳор этдилар.
Шунингдек, ҳаж мавсуми давомида юртимиз ҳожилари Исломнинг бешинчи фарзини бажариш чоғида ҳукуматимизнинг бевосита кўмагини, беқиёс ғамхўрлигини ҳис қилиб турганлари, улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этдилар. Айниқса, Президентимизнинг ҳожилар ҳолидан хабар олиб қўнғироқ қилгани, Қурбон ҳайити билан бутун халқимизни қутлагани барча юртдошларимиз қатори ҳаж сафарида юрган ҳамюртларимизни ҳам ниҳоятда қувонтирганини Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари алоҳида таъкидладилар.
Эндиликда юртдошларимиз ҳожилик мақомига муносиб бўлиш, шундай шарафга эришган кишилар ибрат кўрсатиши ва жамиятда маърифат тарқатишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати