Гиёҳвандликнинг оқибати ёмон
10582
24-06-2024, 11:18
114
Ўқиш режими
+
-
Гиёҳвандликнинг оқибати ёмонлик билан тугайди. Ундан ўзимизни ва фарзандларимизни эҳтиёт қилайлик. Ҳозирги пайтда гиёҳвандликнинг янги кўринишлари пайдо бўлди. Бу психотроп дориларни истеъмол қилишдир. Психотроп дориларни истеъмол қилиши ўз соғлигига хавф солишидир. Ислом дини инсонни ўз ихтиёри билан ўзини соғлигини йўқотиб, соғлигига хавфни юзага келтиришидан қайтаради. Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир”, дейилган.
(Нисо сураси, 29-оят). Қасддан психотроп дориларни истеъмол қилиш инсон ўз соғлигини аста-секинлик билан ҳалокатга олиб бориб қўйишидир. Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”-дейилади. (Бақара сураси, 19-оят).
“Пайғамбар (с.а.в.) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар”, дейилади ҳадиси шарифда (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Мазкур ҳадиси шариф ҳар қандай турдаги гиёҳвандлик воситалари ва қарамликни келтириб чиқувчи, зарарли нарсалар ҳаром эканига далолат қилади.
Гиёҳванд моддалар ва турли психотроп воситаларни истеъмол қилиш инсон камолотига, имон-эътиқодига хавф хатар солиш билан бир қаторда мустақил мамлакатимиз ривожланиши ва тараққиётига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатади.
Гиёҳвандликнинг янги кўринишидан огоҳ бўлиб, уни зараридан ёшларимиз асрайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни ёмон иллатлардан Ўз паноҳида асрасин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими