1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сув Аллоҳнинг неъмати

29-06-2024, 12:59 216 Ўқиш режими + -
 Дарҳақиқат, сув Аллоҳ таолонинг неъматидир. Ҳар куни маълум миқдорда сув истеъмол қиламиз. Инсон вужудининг асосий қисмини сув ташкил қилади. Агар инсон сувга бўлган эҳтиёжни қондирмас экан ҳалок бўлади.
Аллоҳ таоло: “Айтинг (Эй Муҳаммад): Агар сувларингиз ерга сингиб кетса, ким сизларга чашма сувларини чиқариб беради?” (Мулк сураси, 30-оят). Ушбу оятнинг тафсирида: “Ушбу ояти карима орқали Аллоҳ таоло биргини сув мисолида ўзининг қудрати ва азаматига эътиборни жалб қилмоқда. Қуръони каримнинг бир неча сурасида Парвардигор ерга аниқ бир ўлчов билан ёғин ёғдиришини зикр этган. Агар Аллоҳ таоло бир йилгина ерга умуман қор-ёмғир ёғдирмай қўйса ёки керагидан ортиқча ёғдирса бунинг оқибати нима билан тугашини ҳатто тасаввур қилиш ҳам қийин. Буни айниқса, бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган табиий офатлар ва балолар мисолида кўриш мумкин. Агар сувларингиз ерга сингиб, йўқ бўлиб кетса, Аллоҳдан ўзга ким уни чиқариб бера олади? Аллоҳдан бошқа ким дарё-сойларингиз сув оладиган чшма-булоқларга сув етказиб туради? Айниқса, ҳозирги асримизга келиб ичимлик сув муаммоси жиддийлашганида ояти кариманинг илоҳий ҳикмати янада ойдинроқ кашф бўлаяпти” дейилади.
Аллоҳ таолонинг сув неъматига шукр қилишимиз билан бирга уни исроф қилишдан сақланмоғимиз керак. Баъзан йўлларда, ҳовлиларда, уйларда ичимлик сувини исроф бўлаётганига кўзимиз тушади. 
Ислом дини мўмин-мусулмонларни сувни ортиқча сарф бўлишидан ва уни исроф қилишликдан қайтаради. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:“Гарчи оқар дарёда бўлсанг ҳам, таҳоратда сувни ортиқча ишлатиш исрофдир”(Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).
 Дарҳақиқат, ерда сув етарли бўлса-да,  бугун инсоният ичимлик суви тақчиллигидан азият чекаяпти. Ҳозирги кунда жаҳон аҳолисининг олтидан бири ҳтоза ичимлик сувига муҳтож. Маълумотларга кўра, сифатли ичимлик суви камчилигидан дунёда йилига миллионлаб одамлар вафот этади.
              Хулоса қилиб айтамизки, сувни ортиқча ишлатиш ва уни исроф қилишдан тийилайлик! Аллоҳ таоло барчамизни неъматларни қадрига етадиган инсонлардан қилсин!
           
   Руҳиддин Акбаров
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоиятдаги вакиллик ходими