1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Риёкорлик қилманг

2-07-2024, 11:40 161 Ўқиш режими + -
Риёкорлик ҳақида гапиришдан олдин риё нима саволга жавоб бериб ўтсак.   «Риё» сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эса Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш «риё» дейилади. Риё-банданинг зоҳиран Аллоҳ таолонинг ризосини топишни,ботинан эса бошқа бир мақсадни кўзлаб қилган амалидир.Қуръони карим оятларида ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Муҳаммад мустафо саллолоҳу алайҳи ва салламнинг  ҳадисларида риёдан сақланишга буюрилган. Жумладан: Риёкор ўз амалига ҳеч қачон савоб олмагани ҳолда,  бу амали учун азобланиши муқаррарлиги тўғрисида шундай дейилади: «Чунки улар молларини хўжакўрсинга сарфлашади ва Аллоҳга ҳам ,қиёмат кунига ҳам ишонишмайди. Кимнинг дўсти шайтон бўлса,у қандайин ёмон дўстдир.» (Нисо сураси, 38-оят).
  Бу оятда айтилишича Аллоҳ таоло бандаларидан баъзиларига кўпроқ, бошқасига озроқ мол- дунё ато этиб, ҳар икки гуруҳни ҳам имтиҳон қилади. Аллоҳ берган неъматларни ҳақ йўлда, Аллоҳ буюрган ўринларга сарфлаганлар , молларидан эҳсон қилганлар, муҳтожлар ҳолидан хабардор бўлганлар ана шу имтиҳондан яхши ўтган бўлишади. Аммо бу борада бахиллик қиладиган , Аллоҳ берган неъматларни босиб-кўпайтиришга интиладиганлар эса Парвардигор синовидан ўта олишмайди,  Аллоҳ бундайларни яхши кўрмайди. Айниқса, мазкур амалларни хўжакўрсинга қилишдан заррача фойда йўқ.Риё қилиш,ўзини катта олиш, берганини миннат қилиш,бирор нарса бергудай бўлса,бошқаларга овоза қилиш каби иллатлар мусулмонларга хос бўлмаган ишлардандир. Ушбу ояти каримада Аллоҳ риёкорларни шайтоннинг дўсти демоқда.Мўмин мусулмон киши учун шайтон билан дўст деган номни олишдан оғирроқ нарса бўлмайди. 
Қатода розияллоҳу анҳу айтади: «Банда қачон риё билан (хўжакўрсинга) амал қилса, Аллоҳ таоло айтади: «Бандам мени масхара қилаётганини кўринглар!» дейди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам риё, кибр,манманлик каби иллатларни кичик ширкка ўхшатганлар.Шайтон кибри ва манманлиги туфайли лаънатга учраб,қувғин қилинган. Эҳсонини, амалини бошқалар кўриши учун учун, риёкорлик билан қилувчилар ҳам шайтон йўлидан юрган ҳисобланишади.Чунки улар Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонишмагани учун шайтоний васвасага учишади. Шайтон эса мўминларнинг очиқ-ойдин душманидир.,у фақат ёмонликка чорлайди.Унинг сўзига кирганлар эса жаннат лаззатларидан маҳрум бўлишади.

Боймурод Холмуродов,
Қарши туман бош имом хатиби