1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўлимдан сўнг ҳам тўхтамайдиган амал

4-07-2024, 09:44 224 Ўқиш режими + -
 Инсон жон омонатини топширса, унинг барча амаллари тўхтайди. Медицина соҳа мутахасисларининг айтишича, инсон вафот этса, унинг ақли 20 дақиқа, кўзлари 4 соат, терисининг ҳужайралари 5 кунгача яшар экан. Вафот этган инсоннинг суяклари ҳам йиллар ўтган сайин чириб йўқ бўлиб кетади. Аммо вафот этган инсон садақаи-жория амаллар қилган бўлса, унинг бу амали эса у ўлганидан сўнг ҳам тўхтамайди. Садақаи-жория амалининг савоби вафот этган инсон орқасидан бориб туради.  Маълумки, “Садақаи-жория” сўз бирикмаси араб тилидан ўзбек тилига кирган сўз бирикмаларидан бири ҳисобланади. ”Садақаи жория” савоби жорий,савоби бардавом бўлган хайрли иш маъносини англатади. Бошқача қилиб айтганда у инсоннинг Аллоҳга мақбул бўлган хайрли ишидир. Инсоннинг умри давомида қилган садақаи-жорияси, яъни хайрли ишларининг савоби бардавомлик, доимо оқиб турувчи савоб даражасига етади. Садақаи-жория амаллар савоби инсон вафот этгандан сўнг ҳам унинг орқасидан бориб туради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади” “Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”. 
 
                  Аллоҳ таоло барчамизни кўплаб садақаи-жория амаллар қилишга муваффақ қилиб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
 

Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоядаги вакиллик ходими