1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эҳсон фазилати

30-06-2024, 14:14 326 Ўқиш режими + -
 “Эҳсон” сўзи аслида, араб тилидан кирган сўз ҳисобланади. “Эҳсон” луғатда “яхшилик қилиш”, “кўнгилдан чиқариб бировга бир нарса бериш” деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло   Қуръони каримда  шундай марҳамат қилади:(Эй Муҳаммад), сиздан нима эҳсон қилишни сўрашса,”Нима эҳсон қилсангиз ҳам ота – онага ,қариндошлар,етимлар,мискинлар ва мусофирларга қилинг,қандай яхшилик қилсангиз ҳам Аллоҳ уни албатта билади”, денг. (“Бақара” сураси, 215-оят).
Мўътабар китобларда ёзилишича, эҳсон қилиш хайру – саховат инсонлар ўртасида меҳр ва мурувват,оқибат ришталарини боғлашга,ўзаро ҳурмат ва тотувлик ҳисларинингортишига хизмат қилади.    Масжидларимиз ҳудудида эҳсон қутилари қўйилган. Бу эҳсон қутиларига ташланган пуллар масжид ходимлари ва давлат солиқ идораси ходими иштирокида очилиб, санаб, тушган маблағ акт қилиниб, масжиднинг банкидаги ҳисоб рақамига кирим қилинади. Ҳеч ким масжид эҳсон қутисини ўзбошимчалик билан очиши, ундаги маблағни ўзлаштириши мумкин эмас. Масжидлар нотижорат ва нодавлат ташкилот бўлиб, у ўз фаолиятини Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган устав асосида олиб боради. Уставга кўра  масжидлар эҳсондан тушган маблағларни керакли жойларга йўналтирадилар. Улар эҳсон маблағларнинг сарфланиши ҳақида молиявий ҳисобот берадилар.    
     Аллоҳ таоло барчаларимизнинг эҳсонларимизни Ўз даргоҳи мақбул айласин!

 
Боймурод Холмуродов,
Қарши туман бош имом хатиби