1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фазилатли амаллар

5-07-2024, 09:40 273 Ўқиш режими + -
Жумъа куни ҳафта кунлари ичидаги энг фазилатли кун. Бугунги кунда мўмин-мусулмонлар қуйидаги фазилатли амалларни бажаришади:
  1.  Жума учун ғусл қилиш;
 Хушбўй нарсалар суртиш; 
  1. Чиройли кийимлар кийиш; 
  2. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш; 
  3. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш; 
  4. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш; 
  5. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш; 
  6. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш; 
  7. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш; 
  8. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир; 
  9. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш; 
  10. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.  
    Аллоҳ таоло бугунги жумъа кунининг фазилатидан барчамизни баҳраманд айласин!