1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» 2-қисм

18-03-2020, 11:54 524 Ўқиш режими + -

 1. Кўзи ожиз инсон ёруғ оламни бир бора кўрсам дейди.
Кар одам қани энди товушларни эшитсам дейди.
Ўтириб қолган киши ўз оёғида юриш орзусида яшайди.
Соқов одам гапиришга зор.
Сен эса ҳам кўрасан, ҳам эшитасан, ҳам юрасан, ҳам
гапирасан.
Бас, энди «Алҳамду лиллааҳ!» дегин.
2.Саодатнинг калитлари:
– Саломатлик истайсанми? Марҳамат, рўза тут!
– Юзинг нурли бўлишини истайсанми? Марҳамат, кечани
қоим қил!
 – Фаравонлик истайсанми? Ундай бўлса, Қуръон ўқи! 6
 – Бахт-саодат истайсанми? Намозларни ўз вақтида адо эт!
– Кушойиш истайсанми? Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!
– Ғам-ғуссанг аришини истайсанми? Доимо дуода бўл!
– Машаққатдан қутулишни истайсанми? «Лаа ҳавла валаа
қуввата иллаа биллааҳ»ни (маъноси: «Аллоҳдан ўзгадан на
қудрат, ва на қувват бор») кўп айт!
– Барака истайсанми? Набий соллоллоҳу алайҳи васалламга
саловат айт!
– Ҳеч бир қийинчиликсиз ҳасанотларга эга бўлишни
истайсанми? Марҳамат, мазкурларни дўстларингга жўнат!
3. Капалак ҳар қанча гўзал бўлмасин, барибир у ҳашоратдир.
Кактус дағал бўлса-да, барибир у гулдир.
Сен одамлар хусусида номлари ва ташқи кўринишларига қараб
ҳукм чиқарма, балки қалблари ўзида мужассам этган нарсаларга
 қараб ҳукм чиқар.
 4. Қоронғи кечада Малику Аллом – ўта билиб турувчи
Подшоҳ қаршисида ўтирганингда, ёш боланинг қилиғини қил: ёш
бола бирор нарсани сўраса-ю, уни беришмаса, то уни олмагунича
йиғлайверади.
Сен ана шундай ёш бола бўл-да, ҳожатингни сўра!
5. Кимнинг вирди – кундалик ибодат вазифаси бўлмаса, унга
 ворид – Аллоҳдан келадиган файзу футуҳ ҳам бўлмайди. 8
 6. Ньютон, маъзур тутинг! Бизни ўзига тортаётган нарса
Раҳмоннинг муҳаббатидир.
Узр, жаноб Декарт! Мен мусулмонман, демак мен мавжудман.
Леонардо да Винчи, маъзур тутасиз, муслима аёл Мона
Лизадан гўзал экан.
Жаноб Эдисон, маъзур тутинг! Оламнинг чироғи Қуръони
Карим экан.
Устоз Афлотун, кечирасиз! Фозил одамлар шаҳри бу –
Мадинаи Мунавварадир.
Узр, жаноб Рим! Ҳамма йўл ҳам Маккага олиб борар экан.
Мана шулар биз ўрганишмиз лозим бўлган
 ҳақиқатлардир. 9
 7. Агар сендан: «Аллоҳдан қўрқасанми?» деб сўрашса, жавоб
берма. Чунки, агар «Ҳа», деб жавоб берсанг, ёлғончи бўласан,
«Йўқ», десанг, кофир бўласан.
Фузайл ибн Иёз
8. Аллоҳнинг буюклигини унутиб, мутакаббирлик қилган ҳар
 қандай одамга қизил патта! 
 9. Бир ҳакимга: «Нега одамлар бошқаларнинг айбларини
кўргандек ўзларининг айбларини ҳам кўра билмайдилар?»
дейишди. Шунда у: «Чунки инсон ўзига ошиқдир. Ошиқ эса
маъшуқининг айбини кўрмайди», деб жавоб берди.
 10. Бир ҳикмат мени ҳайратга солди: 
 «Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясаш мумкин.
Биргина гугурт донаси билан эса миллионта дарахтни ёқиб
юборса бўлади».
Шу боис, сен бирорта ҳам салбий ишга йўл қўймагинки,
ҳаётингдаги миллионлаб ижобий ишларингни куйдириб
юбориши мумкин.
11. Қачон Қуръонни қўлга олсанг,
шайтон ғазаб қилади.
Агар уни очсанг, шайтон йиғлайди.
«Бисмиллаҳ»ни айтганингда, у ичидан кетади.
Тиловатга киришсанг, у беҳуш йиқилади.
Агар ушбу мактубни тарқатишга киришсанг, у сени
тўхтатишга ҳаракат қилади.
Бироқ, сенинг иймонинг, иншоаллоҳ, шайтондан кучлидир.
 Буни тарқатгин, сенга ажр бўлади, иншоаллоҳ. 
 12. Ҳаёт гўё бир бадиий расм тахтасидир. Ундаги ранглар
сўзлар, шакллар эса амаллардир. Четидаги айланма чизиғи
умрдир. Биз эса унинг рассомимиз. Ҳаётинг тамом бўлганда,
расм ҳам тугаб битади. Қиёмат қойим бўлганида, ҳар бир инсон
ўз расм тахтасини намойиш қилади. Сен чўтка қўлингда
турганида расм тахтангни яхшилаб ишлаб ол.
13. «Инглиз тилини билмаган одам жуда ҳам бечора одам,
чунки у одамларнинг сўзларини англашда қийинчиликларга дуч
келади», дейишади.
Мен айтаманки, балки араб тилини билмаган одам ҳақиқий
бечора одам, чунки у одамлар Роббисининг сўзини англашда
 қийинчиликка дуч келади. 
 14. Ўзинг бажармаган нарса билан фахрланишинг айбдир:
Ҳусну жамолинг билан фахрланма, чунки уни сен
яратмагансан.
Наслу насабинг билан ҳам фахрланма, чунки уни сен
танламагансан.
Аммо одоб-ахлоқинг билан фахрланавер, чунки сен у билан
 ўзинг безангансан. 
 15. Одамларнинг розилиги етиб бўлмайдиган мақсаддир.
Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб
бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган
нарсани ташла!
16. Агар бировни гўзал, чиройли бўлгани учун яхши кўрсанг,
бу севги эмас, балки шаҳватдир.
Агар бировни заковатлилиги учун яхши кўрсанг, бу муҳаббат
эмас, балки лол қолишдир.
Агар бировни фақат бой-бадавлат бўлгани учун яхши кўрсанг,
бу ҳам муҳаббат эмас, балки моддапарастликдир.
Агар бировни сенинг наздингда яхши бўлгани учун яхши
кўрсанг, бу ҳам севги эмас, балки ҳис-туйғуларингдан
миннатдорлигингдир.
Аммо сен агар бир кишини яхши кўрсанг-у, уни нима учун
яхши кўришингни ўзинг ҳам билмасанг, мана шу ҳақиқий
севгидир.
Шариф Абдуллатиф
 17. Бир киши бир ҳаким зотнинг олдига келиб: «Бир
ўтиришда фалончи сизни роса сўкди», деди. Шунда ҳаким: «У
менга ўқ отган экан-у, бироқ мўлжалга ура олмаган экан. Энди
нима учун сен ўша ўқни олиб келиб, қалбимга санчмоқдасан?»
деди.
18. Агар одамларнинг сени ёқтираётганини кўрсанг, билгинки,
улар Аллоҳ сенда зоҳир қилиб қўйган нарсаларни ёқтиришмоқда,
холос. Аллоҳ сатр қилиб қўйган қабиҳликларингни улар ҳали
билишмаяпти. Бинобарин, сен мағрур бўла кўрмаки, бу
Аллоҳнинг ғоят гўзал сатридир. Балки, Аллоҳдан Ўзининг ушбу
сатрини ҳамда офиятини дунёу охиратда устингда бардавом
 этишини сўра. 
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо
қилардилар:
اللَُّ ه َّ م ْ اسُتـْر َ عْوَ رِتي، َ و ِ آم ْ ن َ رْ وَ عِ تي
«Аллооҳуммастур ъавроотии ва аамин ровъаатии».
Маъноси: «Аллоҳим! Уят ишларимни сатр қилгин, қўрқинчимни
омонликка айлантир».
 
Абу Довуд, Насаий, Ибн Можалар ривояти.