1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фолбинга ишонманг

8-07-2024, 11:00 201 Ўқиш режими + -
Фолбинлик кўзбўямачи, кашмири, сеҳргарларга тенглаштирилади. Халққа кўзбўямачи, кашмири, сеҳргар қанчалик зарар келтирса, фолбин ҳам шунчалик зарар келтиради. Бу ҳақда  Ҳазрати Али (р.а. ): “ Фолчи кўзбўямачилик (сеҳр)дир, кўзбўямачилик ( сеҳр) эса куфрдир” деганлар   
Айрим кишилар ҳар хил кишиларнинг эшигига бориб, ўзича китоб очтиради ёки фолчи, коҳинларнинг ёлғон гапларига амал қиладилар. Бир-бировдан шумланишлик, одамлар орасига қудғу-адоват солиш оғир гуноҳ ишлардандир. Инсон бошига тушаётган ҳар бир ишни худодан деб билиб, буларнинг бари имтиҳон эканлиги, яхши кунлар эртага келишига ишониб яшаши лозим. Бесабрлик қилиб фолчи ва коҳинларни излаб юриш нодонликдан бошқа нарса эмас. 
Ҳозирги кунларда ҳам ғайб илмини биламан дейдиган фолчи-ромчиларнинг сўзларига ишонадиган кимсаларнинг борлиги ажабланарлидир.  Фолчиларнинг берган тахминий маълумотларига ишониш натижасида қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетаяпти. Ака-ука, қуда-андалар ўртасига совуқлик тушаяпти. Бир-бирларидан бадгумон бўлиш каби нохуш ҳолатлар ана шу фолбинларнинг шум хабарлари натижасида вужудга келаяпти. Бинобарин,   илмий асослар билан исботланмаган гапларга ишонишдан  ва фолчига боришдан сақланишимиз даркор. 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими