1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Масжидлар Аллоҳникидир ( 2-қисм)

16-07-2024, 10:23 157 Ўқиш режими + -
Юртимизда дастлабки қурилган масжидлардан бири Самарқанд шаҳридаги«Ҳазрати Хизр» масжиди ҳисобланади. Манбаларда у Қутайба ибн Муслим (668-715) томонидан қурилган деб эътироф этилади.  Дунёдаги барча масжидлар бир хил мақомдадирлар аммо Маккаи-мукаррамадаги “Масжидул-ҳаром”, Мадина шаҳридаги “Масжидун-Набий”,Қуддус шаҳридаги “Масжидул-Ақсо” масжидлари бошқа масжидлардан ибодатга бериладиган савоб жиҳатидан фазилатлироқ ҳисобланади.Аллоҳ таолонинг уйларини Аллоҳдан қўрққан, иймонли ва солиҳ амал қилувчилар обод қилади. Бу ҳақда “Қуръони Карим”да:“Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар” (Тавба сураси, 18-оят). 
Ушбу оят ҳақида “Тафсири ирфон”да:“Ушбу ояти каримадаги “масжидларни обод қилиш” жумласининг маъноси анча кенг, уларни моддий жиҳатдан безатиш, тоза-покиза тутиш ва керакли жиҳозлар билн таъминлаш ҳамда ободончилигидан ташқари уни маънавий жиҳатдан ҳам обод қилиш ҳақида сўз кетмоқда.Маънавий обод қилишга эса уларда мунтазам жамоат билан намоз ўқиш, одамларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш,Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш, эътикоф ўтириш каби Аллоҳ розилиги учун қилинадиган солиҳ амаллар киради. Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидларни Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозларини барча арконларига риоя этиб, ўз вақтида адо этадиган, закотларини ҳақдорларга берадиган, Аллоҳдан қўрқувчи тақволи мўминларгина обод қилишади”. 
Аллоҳ таоло наздида ер юзидаги маконларнинг яхшиси масжидлардир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар
:“Аллоҳ таолога маконларнинг яхшиси масжидлар, ёмон маконлар бозорлардир”(Имом Муслим ривояти). 
              (давоми бор)
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими