Масжидлар Аллоҳникидир ( 4-қисм)
10636
18-07-2024, 16:33
175
Ўқиш режими
+
-
Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Ким уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйлари(масжидлар)дан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчирилади, бошқаси билан даражаси кўтарилади”(Имом Муслим,Термизий ва Насоий ривояти). Пайғамбар с.а.в.):“Аллоҳ тало эрта тонгми ва кечқурунми, масжидга борган кишининг ҳар бир қадами миқдорича жаннатда манзил тайёрлаб қўяди”деганлар. (Имом Бухорий, муслим ривояти).
Масжидга ўнг оёқ билан кириб, ушбу дуо ўқилади:“Бисмиллаҳи. Аллоҳумма, солли аълаа саййидинаа Муҳаммадин ва аълаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим. Аллоҳумма, ифтаҳлий абвааба роҳматик”. Масжиддан эса чап оёқ билан чиқиб, қуйидаги дуо ўқилади: “Бисмиллаҳ. Аллоҳумма, солли аълаа саййидинаа Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим. Аллоҳумма, инний асъалука мин фазлик”.
Ислом шариатида жунуб бўлган эркак ва аёл (аёл ҳайзли, нифосли ҳолатда) Аллоҳнинг уйларига киришлари мумкин эмас.
Кимки Аллоҳ таоло розилиги учун масжид қурса, Аллоҳ таоло унга жаннатда уй қуради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.):“Ким Аллоҳ ризосини истаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга бир уй қуриб беради”(Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривояти).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, барча масжидлар Аллоҳнинг уйлари бўлиб, масжидларнинг қурилиши, обод қилинишида барчамизнинг ҳиссамизни қўшилишига муваффақ айласин!
(давоми бор)
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими