Ислом эзгулик дини
10637
18-07-2024, 16:36
159
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, Ислом дини эзгулик динидир. у одамларни ёмонликдан ыайтариб. яхшиликка буюрадиҲеч қачон қон тўкиш, зулму-зўравонликка буюрмайди, аксинча бундай ишларни қаттиқ қоралайди ва улкан, кечирилмас гуноҳлар деб огоҳлантиради.
Инсонларга раҳм-шафқатсиз, кунига юзлаб бегуноҳ одамларни ўлдираётган, юз минглаб тинч аҳолини ўз уйини ташлаб сарсон-саргардонликка солиб, қочоқлар сафига қўшилишга мажбур қилаётган бундай диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг охири вой бўлиб, фаолиятига чек қўйилиши муқаррардир.
Бугунги кунда баъзилар уларнинг таҳдиди туфайли, айримлар эса турли алдовлар сабабидан уларнинг сўзларига ишониб, уларнинг фаолиятларини қўллаб қувватламоқдалар. Хусусан ёшларимизни уларнинг ғаразли ғояларидан асрамоғимиз ва уларнинг кирдикорларини фош қилишимиз муҳим ишлардан ҳисобланади.
Диний экстремистик фирқаларнинг хатоси улар Ислом динини тушунмасдан балки уни бузуб талқин қилишидир. Улар ўзларининг тарқоқ маълумотларини турли хил китоблардан тўплашган. Улар ўша маълумотларни ўзларининг ҳавойи нафсларига мос тарзда амалга оширишга ўтдилар. Ваҳоланки, бу иш диндан эмасдир.
Муқаддас динимиз аҳкомларига амал қилиб, эл-юрт тинчлиги йўлида доимо ҳушёр бўлиш кўпчилик қатори бизларнинг ҳам асосий вазифамиздир. Зеро чин мўмин тинчликсеварлик, ҳамжиҳатлик, Ватани, оиласи ва халқини кўз қорачиғидек асраш каби юксак фазилатларга эга бўлиши зарур.
Умар Авлиёқулов
Қарши тумани “Тош” масжиди имом хатиби