Жумъа кунидаги фазилатли амаллар
10639
19-07-2024, 10:42
184
Ўқиш режими
+
-
Жумъа куни ҳафта кунлари ичидаги энг яхши кун. Бугунги кунда мўмин-мусулмонлар қуйидаги фазилатли амалларни бажаришади:
- Жума учун ғусл қилиш;
- Хушбўй нарсалар суртиш;
- Чиройли кийимлар кийиш;
- Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш;
- Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш;
- Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш;
- Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш;
- Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш;
- Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш;
- Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир;
- Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш;
- Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
Аллоҳ таоло бугунги жумъа кунининг фазилатидан барчамизни баҳраманд айласин!