1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Яқинларга уй ишларида ёрдам беринг!

29-07-2024, 12:41 245 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик эркаклар уй юмушларини ўзидан паст бўлган бир нарса деб билишади. Баъзи эркаклар эса агарда аёлига ёрдам берса бу уларнинг мавқеига ва обрўсига путур етказади деб ўйлайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз кийимларини ўзлари ямаган пайтлари, ковушларини тузатган пайтлари ва бошқа эркаклар ўз уйида қиладиган турли ишларни қилардилар».
(Имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 6/121, Саҳиҳул Жомеъ, 4927)
Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилишлари ҳақида сўралганда, у киши фақат кўрганлари ҳақида гапириб берардилар.
Бошқа ривоятда шундай деганлар: «У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай бошқа одам каби эдилар: кийимларини тозалар эдилар, қўйларини соғар эдилар ва ўз юмушларини ўзлари бажарар эдилар».
(Имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 6/256; Ас-Силсилатус Саҳиҳа, 671).
Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилганлари ҳақида сўралганда: «Оилалари тўғрисида ғамхўрлик қилар эдилар, намоз вақти кирганда, намозга чиқар эдилар», - деб жавоб берганлар.
(Бухорий ривояти, Фатх, 2/162).
Агар биз юқоридагиларни амалда бажара олсак уч нарсага эга бўламиз:
– Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибратларига эргашган бўламиз.
– Биз аҳли аёлимизга ёрдам берган бўламиз.
– Биз ўзимизни гердайган эмас, балки хоксорроқ ҳис қилар эдик.