1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қарз берганга ўн саккиз савоб

31-07-2024, 15:53 137 Ўқиш режими + -
 Маълумки инсоннинг ҳаёти бир хил кечмайди. Баъзан тўкин-сочин кунлар бўлади, баъзан эса етишмовчилик бўлган кунлар ҳам бўлади. Зарурат юзасидан инсон бошқа бировдан қарз сўраши мумкин. Аммо қарз берилаётган чоғда қарз бериш қонун-қоидаларига амал қилиш икки томон учун ҳам инсонгарчиликка халал бермайдиган ишлардан ҳисобланади. Бу эса   келгусида қарз бериш панд берадиган эмас, балки одамлар орасида ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат пайдо қилувчи  ишлардан бўлиши зарур. 
Қарз бераётган киши бераётган қарзидан бирор моддий манфаат, фойда кутмасдан, балки бир кишининг муҳтожлик пайтида унга ёрдамлашиб юборишни ният қилиши керак. Бу ёрдам ўша инсоннинг инсонгарчилигидан келиб чиқаётган бўлса, нур устига нур бўлади. Бу инсонгарчилиги туфайли у катта савобларни қўлга киритади. Бундай қарзни берган киши қарз беришдан бериладиган савобга рози бўлади
Савоб сифатида бировга садақа бергандан бировга қарз беришда савоб кўпроқдир. Ҳадисда шундай дейилади: “ Садақа қилганга ўн савоб, қарз берганга ўн саккиз савоб”. Садақа муҳтож ёки муҳтож бўлмаган кишининг қўлига тушиши мумкин. Аммо қарз эса муҳтожлиги туфайли қарз сўраб келган кишининг қўлига берилади. Қарз бериб туриш юксак фазилатли ишлардан бўлсада, қарзни ўз вақтида қайтариб, қарз берган кишига миннатдорчилик билдириш ҳам савоб ишлардан ҳисобланади.
   Қарз бериш ва олиш инсонлар орасида меҳр-оқибат, бир-бирига кўмаклашиш, ҳамдардлик каби туйғуларини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади. Одамлар орасида инсонгарчиликдан келиб чиқадиган қарз бериш ва қарз олиш муносабатларининг бўлиши халқимизнинг юксак фазилатли  халқ эканлигини кўрсатади.

 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими