Жумъа-бу байрам куни
10668
2-08-2024, 10:32
279
Ўқиш режими
+
-
Албатта, жумъа байрам кунидир. Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти) .
Шу сабабли жумъа куни тозаликка эътибор бериб, тишларимизни мисвок билан тозалаймиз. Бу кунда ғусл қиламиз хушбўйланиб жумъа намозини ўқиш учун масжидларга борамиз.
Жумъа куни мўмин-мусулмонлар учун хурсандлик, шодланадиган, бир-бирларини байрам билан қутлайдиган кун.
Аллоҳ таоло барчамизни жумъа куни фазилатидан баҳраманд қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими