Садақаи-жория нима?
10673
8-08-2024, 09:59
350
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, нутқимизда “садақаи-жория” деган сўз бирикмасини ишлатамиз. Хўш, “садақаи-жория” нима?
Аслида, “садақаи-жория” сўзи араб тили сўзлар бирикмасидир. У ўзбек тилида савоби жорий, савоби бардавом бўлган хайрли иш деган маънони англатади.
Бошқача қилиб айтганда у инсоннинг Аллоҳга мақбул бўлган хайрли ишидир. Инсоннинг умри давомида қилган садақаи-жорияси, яъни хайрли ишларининг савоби бардавомлик, доимо оқиб турувчи савоб даражага етади.
Садақаи-жория амаллар савоби инсон вафот этгандан сўнг ҳам унинг орқасидан бориб туради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади. Садақаи-жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”.
Аллоҳ таоло барчамизга хайрли ишларни, садақаи-жория амалларни қилишга муваффақ қилсин“!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими