1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Янги Ўзбекистон тараққиётида отинойининг ўрни ва вазифалари

8-08-2024, 16:03 272 Ўқиш режими + -
Жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Лекин ғоялар кураши авж олган таҳликали даврда яшаётганимиз дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳал этилиши зарур бўлган кўплаб муаммолар юзага келаётгани сир эмас. 
Кишиларнинг осуда ҳаётини издан чиқаришга қаратилган турли таҳдидларнинг илдиз отаётгани, бунинг натижасида бузғунчи ғоялар мафкура майдонини қора булут сингари  қуршаб  олаётгани барча имон-эътиқоди соф кишиларни огоҳлик ва ҳушёрликка ундайди.   
Маълумки, бугунги кунда отинойилар жамиятимизда фаол ҳаракат қилмоқдалар. Янги Ўзбекистон тараққиётида отинойиларнинг ўрни ва вазифалари ҳам беқиёсдир. Бугунги кун отинойиси ҳозирги кундаги экстремистик ва террористик ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, таассубга берилиб, нотўғри изоҳлашга ва одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринаётганини қалбан тушунмоқлари ва албатта ҳалқимизга тушунтирмоқлари лозим. 
Ваҳоланки, исломнинг асосий манбалари бўлмиш Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиниши ва жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни дин билан боғлашга уринишлар уларнинг ҳар қандай қабиҳ ишлардан қайтмаслигидан далолат эмасми! Оятларнинг зоҳирий маъносига эътибор қаратиб, ўзга дин вакиллари билан ўзаро дўстлашган, уларга ёрдам кўрсатган кишиларни кофирликда, имонсизликда айблаб, ғулувга  кетганларини кўриш мумкин. 
Яқин ўтмишда отинойилар сабоқ жараёнида мумтоз тасаввуфга хос гўзал аҳлоқ, юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда кўҳна шарқнинг нуктадон алломалари ҳаёт ва ижодларига бекорга мурожаат қилишмаган. Чунки Мирзо Бедил, Фирдавсий, Алишер Навоийдек  буюк боболаримиз  асарларида комил инсон, нафс тарбияси, Ватанпарварлик каби ғоялар  ниҳоятда закийлик ила рангин бўёқларда акс эттирилган. Халқимизнинг   асрлар давомида такомилга етиб борётган маънавий бойлиги бус-бутун ифода этилган.
Бугуннинг отинойиси қайта туғилган, янгиланиш пиллапояларидан юқори кўтарилаётган мамлакатимизнинг бир тирик ҳужайрасига айланиб, эзгулик хусусиятларини кўрсатиб бериши, кишиларнинг онгу шуурига асоссиз кириб қолаётган ёт ғоялар ва маслакларга алданмаслик учун иммунитет ҳосил қиладиган табибга айланиши керак. Аёллар ва ёшлар ўртасида бажариладиган расм-русумлар, миллий, диний-маърифий ишларни бажарадиган отинойилар босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар мақсадини тўғри талқин этишлари бугуннинг талабига айланган. 
Маънавий муҳитга салбий таъсир этадиган, миллий кадрият ва ҳанафийлик таълимотига зид бўлган   ғояларга қарши  тушунтириш ишлари олиб боришда кенг дунёқарашли ва аҳоли орасида обрў-эътиборга эга бўлган зиёли аёлларга ҳамиша эҳтиёж катта. Шундай экан, отинойилар давр билан ҳамқадам юриши, доимий равишда билимларини янгилаб бориши зарур деб ўйлаймиз.

Н.Ботирова
Қашқадарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар 
масалалари бўйича ёрдамчиси