Жим юрган киши
10682
12-08-2024, 09:25
138
Ўқиш режими
+
-
Айрим кишилар ўзларига керак бўлса-бўлмаса ҳар гапларни гапириб юришади. Баъзан ҳар хил фитна-фасодга сабаб бўладиган гапларни ҳам тўқиб чиқарадилар.
Айрим кишилар эса ҳар хил фитна-фасодларга аралашмай жим юрадилар. Тилларини яхшиликка ишлатадилар, ёмонликларни гапиришдан тиядилар. Мана шундай кишилар нажот топадилар.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жим юрган киши нажот топади” (Имом Термизий ривояти)деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳ таоло барчамизни нажот топадиган инсонлардан қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими