Жума кунидаги суннатлар
10689
16-08-2024, 09:51
287
Ўқиш режими
+
-
Бугун жумъа куни барчамиз учун файзли бир кундир. Бу кунда қилинадиган суннат амаллар бор. Улар қуйидагилар:
- Жума учун ғусл қилиш.
- Хушбўй нарсалар суртиш.
- Чиройли кийимлар кийиш.
- Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
- Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
- Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
- Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
- Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
- Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
- Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
- Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
Б. Сахриев,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакилликнинг масъул ходими