1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Илм ва жаҳолат

21-08-2024, 10:26 163 Ўқиш режими + -
 Илм инсонни зулматдан нурга етаклайди. Жаҳолат эса инсонни ҳалокатга чорлайди. Инсон ўзидаги жаҳолатни илм билан поклаши зарур.  Илм олиш билан инсон ўзидаги жаҳолатни кетказади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) илм олишга чорлаб шундай марҳамат қиладилар: “Олим бўлгил, олим бўлолмасанг ўқувчи бўлгин, ўқувчи бўлолмасанг, эшитувчи бўлгин, эшитувчи бўлолмасанг, уларга (олимларга, илм аҳилларига, ота-онага, иш бошлиқ раҳбарларга) муҳаббатли бўлгил. Бешинчиси бўлмагин ҳалок бўласан” деб барча инсонларни ўз ҳаётларида адашмасликка чорлаганлар.
Бугун куннинг кишиси кимнинг изидан бормоқда, кимнинг авлодлари эканлигига тафаккур, тадаббур ила қарамоғи, ўзи учун яхши ёмонни ажратиб олмоғи учун ҳам яхши инсонлар, аҳли илмлилар билан суҳбатлашиб турмоғи, насиҳатлар тингламоғи даркордир. Анашунда ҳар бир банда муқаддас динимизнинг асл мақсади ва ғоясини, шунингдек давримизнинг талабларига амал қилган бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
Руҳиддин Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими